Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  3 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  22 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Тенг кечган баҳсда биз мағлуб бўлдик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Тенг кечган баҳсда биз мағлуб бўлдик"

"Навбаҳор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Ўйин тўғрисини айтсам бугун биринчи ўйин бўлгани учун йигитларимда ҳаяжон сезилиб турди. Мухлислар қўллаб-қувватлаши натижасида дастлабки бўлимда шогирдларим бироз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Ўйин охирида йўқ жойдан, ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. "Локомотив" ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилди ва бунга эришди. Рақибни табриклайман, тенг кечган баҳсда биз мағлуб бўлдик.

Янги футболчилардан баъзилари ўзини кўрсатди, баъзилари эса ҳали ўз имконияти даражасида ўйнай олмади. Фамилияларни айтишда шошилмайман. Сабаби бу ҳали мавсум боши.

Мағлубиятда жамоани шакллантириш учун вақт етмади деб баҳона қилмоқчи эмасман. "Локомотив" дарвозаси олдида кам имконият яратдик ва гол ура олмадик. Мағлубиятимизга шу сабаб бўлди.

Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. "Локомотив" ёки "Насаф"га қарши ўйин экан деб мағлуб бўлиш режамизда йўқ. Агар кейинги ўйинларда ўзимизга керакли бўлган ўйинни кўрсатиб, ғалабаларга эришсак юқори ўринларга кураша оламиз.

Ҳакамлик ҳақида нима дейишим мумкин. Мухлисларга ҳакамлик ёқмади. Иккинчи бўлимда кўп тўхталишлар бўлди, лекин атига 3 дақиқа қўшиб берилди. Лекин бугун ҳакамлар ўйин тақдирини ҳал қиладиган хато қилишгани йўқ", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Шерзод Ҳамдамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика