Latest news

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  51 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  23

Бахтиёр Ашурматов: "Тан оламан бугун "Пахтакор" ғалабага ҳақли эди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Тан оламан бугун "Пахтакор" ғалабага ҳақли эди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.




"Жуда оғир ўйин ўтказдик. Тан олиш керак "Пахтакор" кўп жабҳада биздан устун бўлди. Афсуски бизнинг жамоа ташаббусга эга бўла олмади, майдонда оғир ҳаракат қилдик. Айниқса иккинчи таймда тўп назоратини бутунлай "Пахтакор"га бериб қўйдик. Шу боис ўйинни ўзгартириш учун Сидиқовни ўрнига иккинчи ҳужумчини тушириб, тактикани ўзгартиришга қарор қилдик. Афсуски биз билан ўйингача майдонга тушмаган Черан тузалиб бугун захирадан ўйинга қўшилиб гол урди. Черан ўзининг маҳоратли футболчи эканини яна бир бор кўрсатди. Тан олиш керак "Пахтакор" бугун ғалабага ҳақлироқ эди. Лекин биз охиригача курашганимиз учун тақдирландик. Учрашув охирида гол урганимизни инобатга оладиган бўлсак, дуранг бизни қониқтирди, лекин "Пахтакор" ғалабага ҳақлироқ эди. Буни мураббий сифатида тан олишим керак", - деди Бахтиёр Ашурматов.

- Қувондиқ Рўзиев ва Жавоҳир Сидиқовнинг алмаштирилишига сабаб нима?

- Рўзиев ёмон ўйнагани учун алмаштрилмади. Шунчаки майдон марказини мустаҳкамлаш мақсадида Раҳматуллаевни туширдик. Сидиқовни ўзгартирилишига сабаб эса, у жароҳат билан ўйнаяпти. Бундан ташқари ўйинни ўз дарвозамиздан узоқлаштириш учун иккинчи ҳужумчини туширдик. Бугун Мурод Холмуҳаммедов ҳам соғлигини таваккал қилиб ўйнаганини ҳам қўшимча қиламан.

- Ислом Абдуллаевнинг ҳолати қандай?

- Умид қиламанки кейинги ўйингача тайёр бўлади. Худодан тезроқ тузалишини сўраймиз. Аммо биздан бошқа дарвозабонлар ҳам бор. Музаффар Абдуллаев ҳам, Нодир Ашурматов ҳам тайёр.

Мўмин Мелиевнинг ўйини бугун унча яхши чиқмагандир. Лекин бугун пенальти ишлади, ҳимоячиларга босим уюштирди, ҳаводаги курашларни ютди. Аммо уч ярим ҳимоячимиз ҳам ҳимояга яқин ўйнагани учун Мўмин ютиб берган тўплар рақибларга тушди ва унинг ўйини кўрмагандир.


Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика