Latest news

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  1 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  13 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  27 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Бахтиёр Ашурматов: "Сидоров голи билан ўзига бўлган ишончини қайтариб олди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Сидоров голи билан ўзига бўлган ишончини қайтариб олди"

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмон жамоа устози Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида:

-“Қизилқум” жамоаси охирги пайтларда чиройли ўйинлар кўрсатиб, яхши натижалар қайд этяпти. Ҳамиджон Актамов бежизга ойнинг энг яхши мураббийи бўлгани йўқ. Жамоасининг ўйинида катта ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлди. “Қизилқум”нинг ажойиб ўйин кўрсатишида мураббийнинг меҳнатини таъкидлаб ўтган бўлардим. Ўйинга келсак, жанговар ва асабий руҳда кечди. Бугун ютишимиз ёки мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Меҳмонда дуранг ўйнаганимизда мураббийларнинг кўрсатмаларидан кўра, футболчиларнинг характер кўрсатгани, охиригача курашишгани, қийин вазиятларда ўзларин йўқотиб қўйишмагани ва захирадан майдонга тушганлар ҳам аҳил жамоа бўлиб ўйинга қўшилиб кетганлари туфайли натижасини берди ва дурангга эришдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мурод Холмуҳаммедов ва Иван Йосович жароҳат сабабли жамоа билан умумий машғулотларда қатнаша олмадилар. Шунга қарамасдан, улар соғлигини таваккал қилиб, қийин вазиятда жамоага ёрдам беришга қарор қилдилар. Уларга ва майдондаги барча йигитларга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман.

- Эшитишимизча, жамоада молиявий муаммолар бор экан. Футболчилар охирги марта қачон ойлик маош олишди?

- Бу жамоамизнинг ички ишлари. Эътибор берсангиз, ҳеч қайси ҳолат футболчиларимизга охиригача курашишларига халақит бергани йўқ. Фақат ғалаба қозона олмаётганимизга омад келмаслиги сабаб бўляпти. Ютқазган ўйинларда ҳам муносиб курашишяпти. Йигитларга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. Қўқонда ҳеч қачон футболчиларни алдашмаган. Ўйлайманки, бу йил ҳам шундай бўлади. Шу сабабли бу ҳақда тўхталишни хоҳламаган бўлардим. Асосийси, йигитлар аҳил. Тўғри, жадвалда бундан юқорироқ ўринга жойлашишимиз мумкин эди. Афсуски, омадсиз ўйинлар бизни шу ўринга жойлашишимизга сабаб бўляпти. Аммо мана шундай ўйинлар намойиш этсак, кейинги учрашувларда керакли очколарни қўлга киритамиз.

- Биринчи бўлим бошларида таркибда ўзгариш бўлди. Бунга нима сабаб?

- Гапнинг очиғи, Фарҳод Бекмуродов икки-учта вазиятда дарвозамизга яқин жойда тўпни йўқотиши бизни хавотирга солди. Афсуски, захирадан футболчини майдонга туширишга улгурмай қолдик ва гол ўтказиб юбордик. Бу каби ҳолат ҳар бир футболчида бўлиб туради. Кимнидир айбламоқчи эмасмиз. Аммо, ўйинга киришиб кета олмагани сабабли тезкор тарзда ўйинчи алмаштиришга қарор қилдик.

- Андрей Сидоровдан шундай гол кутганмидингиз?

- Рости, мураббийдарда сезиш қобилияти бўлади. Ҳужумни кучайтириш учун таваккал қилишга мажбур эдик. Гапнинг очиғи, қайси ҳужумчини майдонга туширишга иккиландик. Сидоров доим захирадан тушганда гол урмаяпти, бу сафар бу ишни уддалар, деган ҳолатда уни майдонга туширдик. Бу гол ўзига бўлган ишончни қайтариб беради. Андрей яхши футболчи. Лекин, охирги йиллардаги омадсизлик уни анча тушкун ҳолатга тушириб қўйганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика