Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Расман истеъфога чиқдим" News

Бахтиёр Ашурматов: "Расман истеъфога чиқдим"

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Гулистон" (3:0) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
"Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб жуда яхши ўйин намойиш этиб уч очкога эга бўлди. Бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Бу мағлубиятда асосий айбдор ўзимман, таркиб танлашда ва ўйинчиларни баҳсга тайёрлашда хатога йўл қўйдим", - деб гап бошлади Ашурматов.

"Жамоада яхши футболчилар йиғилган. футболчилар олий лигага муносиб. Лекин клуб ҳеч кимга керак эмас. Ҳозир "Гулистон"ни оғир аҳволда ётган беморга ўхшатаяпман. Мен "шифокор" сифатида қўлимдан келган ёрдамни қилдим, аммо бир ўзим ҳеч нима қила олмадим".

"Аслида мағлубиятларда айб менда ҳам бор, ҳали тажрибам кам. Ўз устимда янада кўпроқ ишлашим керак экан".

"Юқоридаги сабаблар билан расман истеъфога чиқдим. Бор кучим билан ҳаракат қилдим, иккинчи даврада вазият ўзгаришига умид қилгандим. Бугунги кунга қадар бизга ёрдам қўлини чўзадиганлар топилади деб кутдим, аммо бундай бўлмади ва мен истеъфога чиқишга қарор қилдим".


"Шўртан" клуби матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика