Latest news

12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  0 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади" News

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” - "Қизилқум" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйин жуда асабий ва қийин ўтди. Мураббий сифатида биринчи бўлимдаги ўйинимиздан бутунлай қониқмадим, чунки ўйин учун қилинган режаларимиз амалга ошмади.

“Қизилқум” жамоасига ҳурматли Тачмурод Шамакович Агамурадов келганидан кейин жамоада ўзгаришлар бўлган, клуб тартибли ўйнай бошлаган. Бугун "Қизилқум" биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатди.

4:0 ҳисоби бизнинг катта устунлигимиз эвазига эмас, “Қизилқум”нинг бўшлиқларидан унумли фойдаланганимиз эвазига бўлди деб ўлайман.

Ўйинда туб бурилиш ясай олганликлари учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

Мухлисларимиз ҳам футболни соғинишган, афсуски, ўйинлар мухлисларсиз ўтмоқда. Мухлисларимиз тезроқ стадионга қайтишларини кутиб қоламиз ва бугунги ғалабамизни уларга бағишлаймиз.

Захирадан тушган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди ва ўзгаришлар ўзини оқлади.

Кейинги ўйинларда устозим Тачмурод Шамакович ва “Қизилқум”га омад тилайман", - дейди Ашурматов.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика