Latest news

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  5 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  12 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   3 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  53 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  23 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Жуда асабий баҳс бўлди. Ўйинга баҳо берсак, энг бўш ўйинларимиздан бири бўлди дейиш мумкин. Тўғри, кўп яккакурашларга киришилди, йигитлар охиригача курашишди, аммо вазиятлар яратиш бўйича оқсадик. Мухлисларга маъқул келадиган ўйин кўрсатолмадик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови орқали сўнгги сонияларгача курашдик. Худога шукрки, ҳеч бўлмаса дурангга эришдик. Агар биз бугун мағлубиятга учраганимизда, ортиқча гап-сўзлар кўпайиши мумкин эди. Шу боис натижадан мамнунман. Ғалаба қозониш йўлида 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Таркиб бўйича адашдик дейишим қийин. Биринчи таймда катта устунликка эга бўлдик, аммо вазиятлардан фойдалана билмадик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин катта таваккалга қўл урдик, чунки 4 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Андижон" иккинчи голни уриб кетиши ҳам мумкин эди. 

Аваз Маматхўжаевда охирги вақтларда ўйин амалиёти камлиги туфайли ўринбосарлар таркибида ўйнашига рози бўлдик. Лекин афсуски, қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Шунинг учун ўтган ўйинда кўринмади, бугунги ўйинга эса тайёр эмасди. Мурод Холмуҳаммедовга келсак, унинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Унинг ўрнини тўлдиролмаяпмиз. Қайтишини интизорлик билан кутяпмиз  Лукич стабил ўйин намойиш қилолмаяпти. Ўйлайманки, Холмуҳаммедов кейинги ўйинларга қайтади.

Тўп назорати бўйича устунлик қилдик, бунга 100% аминман. "Андижон" қарши ҳужумга ўтишга уринди, лекин барибир нисбатан биз устун эдик, айниқса, биринчи таймда. Умуман, биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнадик.

Ҳакамлар вазифаларини яхши удаллашди. Мен уларнинг қарорига эътироз билдирганимга сабаб икки марта рақиб ўйин қоидасини бузганда, тўп бизда сақланиб қолганди ва ҳужумга ўтаётгандик, улар эса ўйинни тўхтатишди. Жарима зарбасини тўпни ортга қайтариб, қайтадан амалга оширишга мажбур бўлдик. 

Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди. Битта эмас, тўртталаб футболчи майдонда ётиб олди. Суҳроб Бердиев тепган тўпидан кейин зарба унчалик кучли чиқмади, лекин бошига тўп теккан рақиб футболчиси уч дақиқа ётибди. Афсуски, бу Ўзбекистон футболининг бир қисмига, ғалаба қозонишнинг бир услубига айланиб қолди. Бу яхши эмас. Ростан ҳам бирор ўйинчига тиббий ёрдам зарур бўлса, фэйр-плейга амал қилинади, бироқ бунақа вазиятларда эмас. 

Уч очко ишлашни мақсад қилгандик, аммо нурсиз ўйинимизни инобатга олсак, бир очкодан хурсандмиз. Мухлисларга ҳам раҳмат. Улар бизни олқишлар остида кузатиб қўйишди", – деди қўқонликлар устози.

Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика