Latest news

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

Бахтиёр Ашурматов: “Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди” News

Бахтиёр Ашурматов: “Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди”

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.




- Бугунги ўйин охирига қадар ҳис-ҳаяжонга тўла бўлди. Ҳар икки жамоа шиддатли ўйин намойиш этишди. Бош мураббий Улуғбек Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди. Ўйиндан олдин шогирдларимга шуни бир неча бор таъкидладим.  Муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Ўйин учун "Сўғдиёна” футболчиларига ҳам раҳмат айтаман. Улуғбек Бақоев шогирдлари охирига қадар кураш олиб боришди.

Бугун иккита бир-бирига муносиб рақиблар майдонда ҳаракат қилишди. Ўйлайманки бугунги ўйин стадионга келган мухлисларга манзур бўлди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳаяжонларга бой бўлди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай рақибларимиз охиригача курашишди.

Бу футбол – ҳакамлар ҳам инсон ва хатолардан холи эмас. Уларнинг ишларига баҳо берадиган қўмита бор.

Райевацнинг ўзига бўлган ишончи юқори бўлгани учун уни асосий таркибга қўйдим ва у ишончни оқлаб ғалабамизга муносиб ҳисса қўшди. Бамба борасида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Умуман бугун бутун жамоа яхши ўйнади.

Клуб раҳбарларига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Улар бизга керакли барча шароитларни яратиб беришмоқда. Уларнинг юзлари ёруғ бўлиши учун ҳам бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бундай шароитлар билан жамоамиз ўз олдига босқичма-босқич юқори мақсадларни қўяса бўлади.

Мухлисларимиз ҳам доимо бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик изҳор этаман", - дейди Ашурматов.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика