Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Бахтиёр Ашурматов: “Нефтчи” иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади” News

Бахтиёр Ашурматов: “Нефтчи” иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади”

Қўқонда кечган “Нефтчи” – “Навбаҳор” (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди

- Бугун тенг кучга эга бўлган иккита жамоалар учрашди – дея гап бошлади Бахтиёр Аъзамович. - Дерби мақомига эга "Нефтчи" - "Навбаҳор" ўртасидаги баҳслар доимо қизиқарли бўлган. Лекин биринчи бўлимда томошабоп ўйин бўлмади. Жамоамиз биринчи таймда ёмон ўйин кўрсатмади. Иккинчи бўлимда эса билмадим, ҳудди жамоани алмаштириб қўйгандек таассурот қолдирди. Чунки иккинчи таймда жамоам жуда бўш ўйнади. Шу боис иккинчи бўлимдаги ўйин учун жамоамизни қўллаб-қувватлаш мақсадида келган мухлислардан узр сўрайман. "Нефтчи" жамоасини эса ғалаба билан табриклайман. Бу каби баҳсларда стандарт вазиятлар ва битта гол ўйин тақдирини ҳал этишини шогирдларимга айтгандим. Битта оддий вазиятдаги хато якунда бизга қимматга тушди ва “Нефтчи” ғалабани илиб кетди.

- Билмадим, ростини айтсам, ўзим биринчи бўлимда захира ўриндиғида шогирдларимга кўрсатмалар бериб турдим. Иккинчи таймда эса учрашув назоратчиси трибунада ўтиришимизни талаб қилди. Билмадим, нимага асосланиб бундай қилди. Табиийки шундан сўнг йигитларда кўрсатма бериш имкониятидан маҳрум бўлдим. Балким бу холат ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказгандир. Чунки мен бутун ўйин давомида жамоам билан бирга бўлишни хоҳлайман. Унга яқин бўлишни истайман. Иккинчи бўлимда севимли ишимдан маҳрум бўлдим. Йигитларга қўшимча куч бағишлаб тура олмадим. Эхтимол футболчиларим биринчи бўлимдаги каби иккинчи таймда ҳам "Нефтчи"ни бўш ўйин кўрсатади деб ўйлагандир. Бунга аниқ бир сабабни кўрсатиш қийин. Лекин мезбонлар таркибидаги ўзгаришлар ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман. Чунки Шерзод ҳакимов ўйинга яхши киришиб кетди.

- Ҳа, учрашув бироз асабий тарзда ўтди. Мен йигитларга бўлар-бўлмас нарсаларга ўз кучларингни сарф этмасдан, асосий эътиборни ўйинга қаратиб, фақат ғалаба учун ўйнаш  кераклигин айтган эдим. Биринчи бўлимнинг охирлари асабий ўтди. Афсуски иккинчи таймда стандарт вазиятдан тўп ўтказиб юбордик.

- Саидовга афсуски бугун ўйин беришмади. Ўтган учрашувдаги ўйинини кўрсатишдан Мансур маҳрум бўлди. Унга Абдуллоҳ Олимовни бириктириб қўйишди. Бу ўйинчи ўз вазифасини аъло даражада бажарди ва Мансурга ўйнаш имконини бермади. Шу боис биз футболчимизни алмаштиришга қарор қилдик. бу пайтга келиб ҳисоб 1:0 эди. Шу сабабли иккинчи ҳужумчини туширдик. Лекин захирадан тушганлар биз хоҳлаганчалик ўйинни кучайтира олмади ва бу ўзгаришлар ўзини оқламади.

- Очиғини айтганда, "Нефтчи" иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин кўрсата бошлади. Юқорида айтиб ўтганимдек, Шерзод Ҳакимов ҳимоячиларимизни саросимада ушлаб турди.

- Ростини айтганда, биз учун осон рақибнинг ўзи йўқ. Чунки жамоа тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. Энди-энди пойдевор қурилмоқда. Шу боис бўлғуси учрашув ҳам биз учун қийин бўлади. Агарда йигитлар бугун биринчи бўлимда ўйнашгани каби ўйин кўрсатишса “Насаф” билан ҳам жанг қилиб, ўзимиз учун ижобий натижага ҳаракат қилсак бўлади. Лекин иккинчи таймдаги ўйин кўрсатиладиган бўлса, “Насаф” тугул бошқа жамоаларга қарши кечадиган баҳс ҳам қийин бўлади.

- Бугун ўнг қанотнинг икки вакили Алишер Саматов билан Бахтиёр Ёқубов ёрдам бера олмасди. Улар тўртта сариқ карточкаси бўлганлиги сабаб бугунги баҳсни ўтказиб юборишди. Лекин мен захира ўриндиғимизни узун бўлиши тарафдориман. Шу сабабли бу ўйинчиларнинг йўқлиги дея баҳона қилмоқчи эмасман.

- Сўзим охирида қўқонлик мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтган бўлардим. Бугун улар стадионда иккала жамоани ҳам қўллаб-қувватлаб турди. Шунақанги вазият эдики, агар бизни жамоа гол урганда маҳаллий ишқибозлар Намангандан келган мухлисларга қўшилиб бизни олқишлашган бўларди. Лекин афсуски бугун “Нефтчи” гол киритди. Шу сабабли улар фарғоналикларга мухлислик қилишди ва кучайтиришди. Лекин қўқонлик мухлисларга ҳар иккала жамоани ҳам қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман - дейди Ашурматов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика