Latest news

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   266 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор"нинг бюджети “Нефтчи” ёки “Бухоро”дек бўлса, 3-4 ўринлар учун курашардик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор"нинг бюджети “Нефтчи” ёки “Бухоро”дек бўлса, 3-4 ўринлар учун курашардик"

“Бухоро” - “Навбаҳор” (0:1) учрашуви ўз якунига етганидан сўнг, матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

“Бугун иккала жамоа ҳам ажойиб футбол намоиш этишди. “Бухоро”га бугун очко жуда зарур эди, лекин бу футбол. Футболда имкониятлар яратган эмас, гол урган жамоа ғалаба қозонади. Умуман олганда бухоролик мухлислар натижадан ранжишлари табиий, лекин ўз жамоалари ўйинидан қониқиш ҳосил қилган бўлишлари керак. Очиғини айтсам, бундай жамоани олий лигани тарк этиш хавфи остида туриши мени ажаблантирди. Бунақа жамоа олий лигада бўлиши керак.

“Бухоро”да ажойиб мураббийлар ишламоқда, жамоа жуда яхши ҳаракат қилмоқда, афсус-ки, жамоа фақат ва фақат биринчи даврада жуда кўп очколарни йўқотгани ҳисобида бугун шу аҳволда турибди.  Бухородай шаҳарда олий лига вакили бўлмаса, бу ачинарли. Бухоролик мухлислар ҳар доим мамлакатимизда етакчилик қилишган. Водий мухлислари каби, бухороликлар ҳам жуда талабчан ва садоқатли эканликлари ҳақида ҳамма яхши билади. Бугун ҳам жуда кўп мухлис стадионга ташриф буюрди ва учрашувдан сўнг ҳар иккала жамоани олқишлар билан кузатиб қўйишди, бу жуда ёқимли ҳолатдир. Нима бўлган тақдирда, “Бухоро” ҳали ҳеч нимани йўқотгани йўқ, ҳаммаси ўз қўлида. Учта учрашув бор, барчасида ғалаба қозонса 200% олий лигада қолиши аниқ.

Ўйинга келсак, бугун футболчиларим ёмон ҳаракат қилишмади. Бизда вазият қандай бўлишидан қатъий назар, биз охиригача курашамиз. Турли ОАВда мухлислар бугунги ўйинда “Навбаҳор” “Бухоро”га очко улашиб келади деган фикрлар ҳам билдирилди, лекин мана бу гапларни айтганлар кўриб қўйишсин, бу фикрларнинг бари хатолигини”-деди Ашурматов.

-“Навбаҳор” қачон юқори ўринлар учун курашади?

-Ҳаммаси моливий имкониятдан келиб чиқади. Агар моливий имконитдан келиб чиқиб турнир жадвали қилинса, биз 13-14 ўринда турамиз. Агар бизнинг бюджетимиз “Нефтчи” ёки “Бухоро”дек бўлса, 3-4 ўринлар учун бемалол курашар эдик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика