Latest news

23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  30 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  26 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13

Бахтиёр Ашурматов: "Намангандан келган мухлисларимизга раҳмат" News

Бахтиёр Ашурматов: "Намангандан келган мухлисларимизга раҳмат"

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
"Кеча бизни таъқиб қилаётган жамоалар ғалаба қозонишди. Шу боис бугун имкон қадар очко олиш учун майдонга чиқдик. Аммо иккала жамоа ўртасидаги фарқ сезилиб қолди. Энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", - деб гап бошлади Ашурматов.

- Болгариялик дарвозабон нима учун бугун майдонга тушмади?
- Уни тиббий кўрикдан ўтгани борасида қоғозларни ҳали олганимиз йўқ. Шу боис ҳали заявкадан ўтказишга улгурмадик. Бугун майдонга тушган Дониёр Усмоновга эътирозим йўқ.

- Алишер Саматовнинг ўйини бироз чиқмади.
- Аксарият вазиятларда у ярим ҳимояда ҳам ўйнади. Ундан ташқари ҳали жамоамизга қўшилиб кетмади. Лекин буни баҳона қилмаслигимиз керак.

- Жамоага қандай ўйинчи етишмаяпти деб ўйлайсиз?
- Марказдаги ярим ҳимоячиларимиз асосан ҳимояяга мослашган. Олдинда Мансур Саидов бор. Шу боис ҳужумкор ярим ҳимоячига муҳтожмиз. Ҳимояда Шукурали Пўлатовнинг кетгани ҳам ўз сўзини айтди. Акбаровда эса ўйин амалиёти кам.

- Дилшод Жабборов нима учун майдонга тушмади?
- "Локомотив" билан келишувимизга кўра у бугун "темирўйлчилар"га қарши Жабборовни майдонга тушира олмаймиз.

- 10 августга қадар трансфер ойнаси очиқ. Яна янги ўйинчилар келадими?

- ЙИл бошида биз билан бирга бўлганлар ўйнашда давом этишади. Фақатгина ўзини кўрсата олмаганлар кетиши мумкин.

- Давралар оралиғидаги тайёргарликдан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Бугунги ўйиндан келиб чиқиб 100 фоиз тайёр эмасмиз. Жамоамиз бир йиллик эмас, шуни тушуниш керак. Бугун бизни қўллаш учун Тошкентга келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

- Ҳакамларга эътироз йўқми?
- Бахтиёр Намозов бригадасига эътироз бўлмади.

- Кузда Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа билан мусобақага кетасиз. "Навбаҳор" қийналиб қолмайдими?
- Ҳақиқатдан ҳам Миржалол Қосимовга ёрдам бераяпман. Мусобақага кетган вақтимда йўқлигимни билинтирмайдиган ёрдамчиларим бор. Юрт шарафини ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиздир.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика