Latest news

16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  0 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  0 15:45Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол" ғалабага лойиқ эди"  0 15:31Роналду ва Надаль сармоя киритган Мадриддаги итальян таомлари ресторани ёпилди  1 15:10Фламарион: "Мен жамоадошларимдан фахрланаман, сабаби биз бор кучимизни ишга солдик"  4 14:47Анри Рафиньяни "Олтин тўп" учун курашда асосий фаворит деб ҳисобламоқда  11 14:25Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"  11 13:56"Рома" футболчиси клуб билан шартномасини узайтирди  3 13:24Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик"  13 13:16"Динамо" тақдимот маросими ўтказди  3 12:47Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди  2 12:22Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"  8 11:55"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  2 11:25Погба Франция терма жамоасига қайтишни мақсад қилган  1 10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0

Бахтиёр Ашурматов: "Лясюк бизда илиқ таассурот қолдирмади" News

Бахтиёр Ашурматов: "Лясюк бизда илиқ таассурот қолдирмади"

Эртага "Навбаҳор" Чирчиқ ва Тошкентда ўтказилган дастлабки йиғинни якунлайди.
Футболчиларга икки кунлик дам олиш эълон қилингач, 20 июлдан иккинчи даврага тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришилади. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши назорат ўйинидан сўнг дастлабки йиғин ва баъзи масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик.

- Биринчи йиғин Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бугун шогирдларим "Сўғдиёна" футболчилари билан навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди. Биринчи бўлимда улар яхши ўйин намойиш этишди. Аммо, иккинчи таймда рақибга икки гол уришга имкон беришди. Учрашувдан олдин уларга агарда ғалаба қозонишмаса, уйларига бир кун кечроқ қайтишларини айтгандим. Шу боисдан футболчиларнинг уйларини соғинишгани уларнинг ўйинларига ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман. Эртага ўйинчиларга икки кунлик хордиқ эълон қилинади. Шундан сўнг навбатдаги йиғинимиз "Локомотив" билан учрашувга қадар давом этади.

- Таркибга янги қўшилганлар хусусида фикрингиз қандай?
- Акбар Саттаев ва Руслан Качурларни бугун майдондаги ҳаракатларини кузатдик. Навбатдаги йиғинларимизда уларни ҳам таклиф этишга қарор қилдик. 20 июлдан сўнг ташкил этиладиган йиғинимизда ҳам мураббийлар штаби ишончини оқлашса, улар билан ҳам шартнома тузилади.

- Абдумалик Абдуллаев ва Шаҳбоз Эркиновлар нима сабабдан учрашувларда қатнашишмаяпти?
- Абдуллаев тиббий кўрик ҳулосасига кўра даволаниши зарур. Шу сабабли ҳужумчимиз иккинчи давра бошлангунга қадар соғлигини тикламоқда. Шаҳбоз Эркинов эса эндигина жарохатидан фориғ бўлиб, индивидуал дастур асосида машғулотларга киришган.

- Феруз Бобоқулов ва Мўйдин Мамазулуновлар ҳам "Навбаҳор" сафига қўшилиши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқарлди.
- Мамазулуновни жамоамизда кўрмоқчи эканлигимиз рост гап. Аммо унинг "Машъал" билан ўзаро келишуви бор. Қолаверса муборакликлар раҳбарияти ҳам футболчини ўзида сақлаб қолишга ахд қилган. Гарчи Мўйдин "Навбаҳор"га ўтиш истагини билдирган бўлсада, "Машъал" уни қўйиб юбормади. Жаҳонгир Меҳмонов билан ҳам шунга ўхшаш вазият рўй берганини таъкидлашим лозим. Феруз Бобоқулов варианти эса муҳокама қилинмаган.

- Шунингдек Андрей Лясюк ҳам катта молиявий талаб қўйганлиги туфайли у билан шартнома тузилмаганмиш...

- Йўқ. Лясюк ёмон ўйинчи эмас. Лекин, у бизда илиқ таассурот қолдирмагани боис бугун уни кузатиб юбордик. Футболчи билан илиқ хайрлашиб, бир биримизга омад тилаганмиз. Катта маблағларни талаб қиладиган ўйинчилар билан шартнома имзоламаслигимизни олдин ҳам айтганман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика