Latest news

12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  1 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  6 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  11 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3

Бахтиёр Ашурматов: "Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди"

Ўзбекистон Суперлигаси 15-тури доирасида "Локомотив" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Натижадан хафамиз. Ҳар бир ўйинда биз максимал даражада очколарни қўлга киритишни истаймиз. Қандай рақиб билан бўлса ҳам очко жамғаришимиз керак. Ўйинга келадиган бўлсак, бутун учрашув давомида "Локомотив"нинг устунлиги сезилиб турди. Агарда омад бироз биз томонда бўлганида дурангга эга чиқар эдик. Гол урганимиздан кейин тезкор жавоб қабул қилиб олганимиз бизга руҳий томондан ёмон таъсир қилди.

Раҳбарият томонидан олдимизга кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилган. Буни ҳеч ким ўзгартиргани йўқ. Бу учун максимал даражада ҳаракат қилишимиз керак. Футболда мақсадсиз ўйнашнинг қизиғи йўқ. АГМК олдиндан чиройли ўйин кўрсатиб, юқори мақсадлар қўядиган жамоа. Шу боисдан кучли олтиликка киришимиз даркор.

Трансферлар? Барибир мавсум ёки давралар оралиғида ҳар бир жамоада ўзгаришлар бўлади. Бизда ҳам шундай. Жамоада рақобатни кучайтиришимиз керак. Лекин биз ўзимиз истаган футболчини таркибга қўшиб олишимиз қийин бўлади. Чунки футболчиларда ўз клублари билан шартномалари бор. Иккинчи даврада рақобатбардош жамоа тузишга интиламиз.

Ўзим ҳимоячи бўлганман. Мухлисларга жангавор футбол ёқади. Стандартларга ҳам эътибор берамиз. Жангавор ўйин кўрсатмасак, мухлисларни стадионларга қайтариш қийинчилик туғдиради. Йигитларга учрашувдан олдин айтиб ўтгандим: бутун ўйин давомида ҳимояланиб бўлмайди, тўпга эгалик қилиш керак. Бироқ барчаси биз ўйлагандек кўриниш олмади. "Локомотив" тўп билан кўпроқ бўлди. Шу боисдан тўпсиз жамоа анчагина қийналди.

Молиявий томондан имкониятларимиз яхши, барчаси жойида. Камчиликлар йўқ, шу боисдан раҳбариятга раҳмат айтаман. Энди биз шундай эътиборга муносиб равишда натижалар билан жавоб беришимиз керак.

Қайдномага кам ўйинчи киришининг сабаби - футболчиларнинг камлиги. Бир неча футболчиларимиз жамоадан кетган, жароҳат олган, дисквалификацияда.

Тўрт кун давомида йигитлар дам олишади. Кейинчалик 19 июнда Белорусга учиб кетамиз. У ерда 3та ўртоқлик ўйинида қатнашамиз.

Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди. Бироқ у жамоада қолди. Энди у биз билан иккинчи даврани ҳам ўтказади.

Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга раҳмат айтаман. Энди жамоани кучайтириб, уларнинг қўллаб-қувватлашига мос ўйин кўрсатамиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика