Бахтиёр Ашурматов: "Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!"
19 sep 2021 22:12
News
Бахтиёр Ашурматов: "Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!"
- Ўйин ҳақида
- Жуда муҳим ўйин эди. Керак бўлса 6 очколик ўйин, деб атаса ҳам бўлаверади. "Металлург" билан мусобақа жадвалида қўшни бўлиб тургандик. Айтиш мумкинки, жуда муҳим очкони қўлга киритдик. Жасур Абдураимов келгач "Металлург" ҳужумкорроқ услубда ўйнаётган эди. Шу сабаб рақибдан келиб чиқиб, ҳимоявий ўйин услубини танладик. "Андижон" билан ўйиндаги ғалаба уларга қўшимча куч берган, шу сабаб жуда ҳам оғир ўйин бўлди.
- "Қўқон-1912” бундан 19 йил аввал Бекободдан ғалаба билан қайтган экан. Бугун ниманинг эвазига ғалаба қўлга кирилди деб ўйлайсиз?
- Буни билмаган эканман. "Металлург" биз учун ноқулай жамоа. Уйдаги ўйинда ҳам, кубокдаги ўйинда ҳам бу жамоага мағлуб бўлгандик. Йигитларга буни таъкидлагандик. Бугунги ўйиндаги ғалабага сабаб сифатида йигитларнинг жанговор ўйин кўрсатганликларини келтириб ўтган бўлардим. Мезбонлар ҳам камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатишди.
- Шоҳназар Норбеков ўзи иккинчи бўлимда ўйинга қўшилганди. Кейин яна захирага олинди...
- Бизда ҳимоядан кўра ҳужумда вариантлар кўпроқ эди. Шоҳназар Норбековга раҳмат айтган бўлардим. Нега деганда ҳимояни кучайтириш учун захирага олинишига унинг ўзи рози бўлди. Шу сабаб Фарҳод Бекмуродовни майдонга туширдик.
- Ўтган ўйинда ўйинни чўзиш ҳақида фикр билдиргандингиз...
- Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил! Очиғи, бу нарса ёдингиздан кўтарилдими, деб ўйлагандим. Ўтган турда шу фикрни айтганим рост. Агар "Металлург" жамоасига ва клуб раҳбариятига ўйинни чўзгандек кўринган бўлсак, бу учун узр сўрайман.
Comments