Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

Бахтиёр Ашурматов: "Жамоада юракдан ўйнайдиган йигитлар қолишди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Жамоада юракдан ўйнайдиган йигитлар қолишди"

Ёзги танаффус ҳам тугаб жамоаларимиз иккинчи даврани ҳам бошлаб юборишди.

Сайтимиз орқали "Навбаҳор" жамоасида рўй берган ўзгаришлар билан мухлисларимизни таништириб бордик. Давралар оралиғидаги ўзгаришларнинг якуни сифатида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Иккинчи даврага олиб борилган тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими?
- Иккинчи даврага тайёргарликнинг биринчи босқичини 10 июлдан Чирчиқ шахрида бошладик. Бу йиғинда кўпроқ футболчиларнинг жисмоний холатини юқори даражага олиб чиқиш устида ишладик. Кейинги йиғинларимизни Тошкент шаҳрида ўтказдик. Бу йиғинда асосий эътиборни ўйин услубини мукаммаллаштириш ва ўртоқлик ўйинларига қаратдик. Умуман олганда иккинчи даврага тайёргарликни ўзимиз режалаштирган даражада ўтказдик. Бу йиғинларда йигитлар астойдил ва юракдан меҳнат қилишди. Тайёргарликдан кўнглим тўлди. Шу ўринда тайёргарлик кўришимиз учун шароит яратиб берган жамоа раҳбариятига миннатдорчилик билдирган бўлардим.

- Таркибга қўшилган янги футболчилар “Навбаҳор”ни қай даражада кучайтиришади деб ўйлайсиз?
- Жамоага таклиф қилинган янги футболчилар ишончни оқлашади деган ниятдаман. Селекция жараёнида кўпроқ маҳаллий футболчиларга эътибор беришга ҳаракат қилдик. “Қўқон-1912”дан Қаҳрамон Маҳаммаджоновни қайтардик. “Олмалиқ”дан дарвозабон Акмал Ортиқовни таклиф қилдик. “Косонсой”дан ҳужумчи Даврон Исоқовни чақирдик. Иккинчи давра арафасида олиб борилган селекция ишлари жараёнида ҳимоячиларимиз Раҳматилло Бердимуродов ва Тоҳир Шамситдиновларни ҳам сафга қайтишларини ҳам инобатга олганлигимизни ҳам айтиб ўтишни истардим. Ушбу футболчиларимизни сафга қўшилишлари ҳимоя чизиғимизни кучайишига хизмат қилади деб ўйлайман. Биринчи даврада  уларнинг йўқлиги ҳам ҳимоямизни кучсизланишига сабаб бўлганди.

- Ижарадан қайтарилган Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов ва Ғайрат Жўраевларнинг бугунги кундаги ҳолатлари қай даражада?
- Биринчи даврада ижарада “Хотира-79” жамоасида ўйнаган Ғайрат Жўраев ва Ботир Тўрабоевни ортга қайтардик. Бу футболчилар мухлисларимизнинг ва мураббийлар ишончини оқлашлари шарт деб ҳисоблайман. Маълум сабабларга кўра Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Санжар Асқаралиев, Ботир Носиров, Ислом Исоқжонов каби футболчиларни таклиф қила олмадик. Насиб қилса кейинги мавсумда ҳам ишласак бу футболчиларни жамоага таклиф қилишга ҳаракат қиламиз. Ижарадан қайтарилган Маҳаммаджонов биринчи даврада кам уйин амалиётига эга бўлди. Жўраев ва Тўрабоев биринчи лигада ўйнашди. Уларнинг ҳозирги холати яхши. Лекин, асосий таркибга тушишлари учун қаттиқ меҳнат қилишлари талаб этилади. Мураббийлар штабига таниқли мутахассис Александр Волковни таклиф қилдик. Бу мутахассис ҳам қўлидан келганича жамоамизга ёрдам беришга тайер.


- Легионерлар хизматидан воз кечилишига молиявий ҳолат сабаб бўлдими ёки улар билан барқарор ўйин кўрсата олмаганликлари учун хайрлашилдими?
- Легионер футболчиларимиз биринчи даврада қўлларидан келганча ёрдам кўрсатишди. Лекин, уларга барқарорлик етишмади. Рижко ўтган йилги мавсумда мухлисларимизнинг ёқимтойига айланганди. Бу йилги мавсумда афсус унинг ўйинида пасайиш кузатилди. Меленчук яхши савиядаги дарвозабон, лекин кўп жароҳат олди ва биз хоҳлаган даражада ўйнаши қийин бўлди. Георгиев эса ёмон таассурот қолдирмади. Вилоят ҳокими билан гаплашганимизда кўпрок маҳаллий футболчиларга эътибор беришимизни таъкидладилар ва биз шу сабабли легионерлар билан дўстона хайрлашдик. Жамоа ва жамоамиз мухлислари номидан уларнинг кейинги футболчилик фаолиятларига омад тилаймиз.

- Жамоа футболчилари Улуғбек Бақоев ва Отабек Валижоновлар иккинчи даврага олиб борилган тайёргарлик йиғинларида тўлиқ иштирок эта олишмади. Мухлисларни бунга нима сабаб бўлганлиги қизиқтирмоқда?
- Отабек Валижонов соғлиги билан боғлик муаммо туфайли биринчи йиғинларимизда қатнаша олмади. Кейин афсус тиббий кўрикдан ўта олмади ва иккинчи давранинг дастлабки турларида қатнашиш учун рухсат тегмади. Ҳозирда у даволанишини давом эттиради. Маълум вақтдан кейин яна тиббий кўрикдан ўтади. Отабек жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бири ва ўйлайманки кейинги турларда Отабек сафимизга қайтади. Бақоев ҳам машғулотларга кечроқ қўшилди. Шу сабабли биринчи ўйинга биз билан бормайди. Бақоевни ўйновчи мураббий деб ҳисобласак ҳам бўлаверади. Бақоев майдондаги ёрдамчим. Улуғбек “Навбаҳор”нинг ишқибозларини мухлислик қилишини кўриб ҳайратга тушди. Бунақанги ажойиб мухлисларни Козоғистонда ҳам учратмаганини кўп таъкидлайди. Улуғбекдаги жанговар руҳ ва ғалабага чанқоқлик ҳали бизга асқотади. Бир сўз айтганди Улуғбек иккинчи даврада қўлидан келганча жамоага ёрдам беришга тайер.


- Айни пайтда Сизни нима кўпроқ ташвишга солмоқда?
- Айни пайтда мени ҳам, мухлисларимизни ҳам селекция жараёнини ўзимиз хоҳлаган даражада олиб бора олмаганимиз ташвишга солмоқда. Мураббий сифатида энг кўп жамоани кучайтиришни хоҳлаган мен бўламан. Лекин, ўзимиз истаган футболчиларни чақириш учун бизда имконият бўлмади. Яхши савиядаги дарвозабон, марказий ҳимоячи ва ҳужумчи олишни мақсад қилиб қўйгандик. Яхши савиядаги футболчилар билан гаплашдим ҳам. Лекин, молиявий томондан талабларни қондиришимиз учун ҳозирча имконият йўқлиги сабабли музокараларни тўхтатдик. Вилоятимиз раҳбарлари қўлдан келганича бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Шу ўринда озгина вақтдан ютқазганлигимиз сабабли айрим футболчилар билан келишувга эриша олмадик. Биринчи даврадан сўнг тўртта-бешта асосий таркиб ўйинчилари жамоадан кетишди ва уларнинг ўрнини тўлдира олмадик. Бироқ, жамоадаги йигитларга ишонаман ва ўйлайманки биз бу йигитлар билан мухлислар ишончини оқлаймиз. Вазиятдан келиб чиқиб селекция ишларини олиб борганимиз ва мухлислар хоҳлаган даражадаги ўйинчиларни олиб келолмаганимиз учун мухлисларимиздан узр сўраган бўлардим ва бизни тўғри тушунишларини илтимос қилардим. Яна шуни айтиб ўтишни хоҳлардимки, жамоамиз етакчилари Дилшод Жабборов, Шаҳбоз Эркинов, Санъат Шихов, Азим Аҳмедов каби футболчиларимизга бошқа жамоалардан таклиф бўлганда бу таклифлар устида ўйлаб ҳам ўтиришмади. Шу сабабли иккинчи даврада “Навбаҳор”да юракдан ўйнаймиз деган футболчилар билан ишни давом эттирамиз. Жамоамиз раҳбарлари эса молиявий томондан қўллаб-қувватлашларини таъкидлашган. Биздан эса фақат чиройли ўйин кўрсатиш ва мухлисларимиз меҳрини қозониш талаб қилинади.

-Янги футболчиларни таништириш маросими ўтказиладими?
- Жамоамиз иккинчи давранинг дастлабки икки тури сафарда ўтказилиши ва ўқув-машғулот йиғини Тошкентда бўлиб ўтганлиги сабабли янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказа олмадик. Таништирув маросимини "Нефтчи"га қарши учрашув арафасида ўтказишни режалаштирмоқдамиз.

- Жамоа мухлисларига қандай фикрларингиз ёки тилакларингиз бор?
- Мухлисларимизни жамоага ишонишларини ва жамоани қўллаб-қувватлашларини илтимос қилган бўлардим. Мухлисларимиз доимо соғ-саломат бўлишсин.


Шавкат Содиқов суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика