Latest news

16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  1 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  7 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  19 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  26 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик"

Суперлиганинг 10-турида “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.




- “Сўғдиёна”нинг кучини қайси жиҳатларда эканини билардик. Футболчиларимизга ҳам таъкидлагандик, уларнинг биринчи кучи стандарт вазиятлар, иккинчиси тажовузкор футбол кўрсатишади, якка курашлардаги кўп вазиятларда ғолиб чиқишади ва охиригача курашади. Афсуски, биз айтган жиҳатларда ютқаздик. Шохруз Норхонов стандарт вазиятларда жуда хавфли эканини айтгандик. Бироқ бурчак зарбасидан кейин уни “йўқотиб” қўйдик ва гол ўтказдик. Бу гол ўйинда туб бурилиш ясади. Иккинчи голда биз марказда якка курашда ютқаздик ва рақиб гол урди. 

Шундан кейин таваккал қилишга мажбур бўлдик ва учта ҳужумчи билан ўйнадик. “Сўғдиёна” учун бўшлиқлар пайдо бўлди. Натижада улар бундан фойдаланди. Биринчи бўлим билан иккинчи бўлим ўртасида катта фарқ бўлди. Иккинчи бўлимни жуда бўш ўтказдик. “Сўғдиёна” жамоаси эса иккинчи бўлимда ҳар томонлама кучлилигини кўрсатди. Мезбонларни табриклаймиз. Шунча йўл босиб жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимиз етиб келишганди. Ҳамма нарсани тушунишим мумкин, айтайлик, футболда ютқазиш ёки рақиб жамоа омадлироқ чиқиши ва имкониятлардан фойдаланиши мумкин. Лекин футболчилар жонини бериб ўйнамагани, якка курашларда соғлигини ўйлаб курашмаганларни тушунмайман. Мана шундай курашмайдиган ўйинчилар кейинги ўйинлардан захирада қолади.

Ҳозир қайсидир футболчиларни айбламоқчи эмасман. Аммо биз якка курашларда ютқаздик. Таркибимизда танлаш имконияти кўп эмасди, бор имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бироқ 3:0 ҳисобидаги мағлубият жуда оғриқли. Айб биз мураббийлар штабида, айбни ўз бўйнимизга оламиз. Уч кундан кейин яна ўйин ва тайёргарлик кўришимиз керак.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика