Latest news

01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  58 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  1 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳакамлик ривожланяпти, деб ўзимизни алдаб юрибмиз" News

Бахтиёр Ашурматов: "Ҳакамлик ривожланяпти, деб ўзимизни алдаб юрибмиз"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинга танлаган тактика ва таркибимиз ўзини оқламади. Бу ҳолатда тўлиқ айбни мураббийлар штаби ва мен зиммамга оламан. Учта марказий ҳимоячи билан ўйнамагандик. Уйда ўйнаётганимиз учун ҳужумкор услубни танлагандик. Лекин бу самара бермади. "Қизилқум" вазиятлар яратишда, тўпни назоратида кучлироқ кўринди. Уларни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Биз эса 0:2дан кейин тезроқ ҳаракат қилишни бошладик. Жамоамизни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаган мухлисларимиз ишончини оқлай олмаяпмиз. Бугунги ўйин мураббийлик иши шунчалик қийин эканлигини кўрсатиб берди. Яқиндагина олқишлаб турган ишқибозлар бугун норози. Бунга ўзимиз айбдормиз. Шу ҳолатда мени кетишим жамоа учун фойда бўлганида шундай қарорга келардим. Қизиққонлик билан қарор қабул қилиш керак эмас. Қийин вазиятни тўғрилашимиз керак. Тезроқ биринчи даврани якунлаб олсак селекция жараёнларини фаол олиб борамиз. Чунки айрим чизиқларда деярли рақобат йўқ. Айрим сабабларга кўра мавжуд таркиб билан мавсумни бошладик. Иван Йосович охиригача курашмоқда. Қувондиқ Рўзиев жон жаҳди билан интиляпти. Танаффус бизга керак эди. Агар охирги икки ўйинда ўзгариш қила олмасак, раҳбарият билан қандай иш тутсак фойда бўлиши борасида гаплашиб оламиз. Яна бир бор мухлислардан уятли ўйинимиз учун узр сўрайман.

- Агар бошидан шундай ҳаракат қилинганда балки жамоа йирик ҳисобда ютқазмаган бўларди. Бугунги ҳакам Суперлигага тайёр эмас. Майдонда нима қилишини билмаяпти. Неча маротаба "Қизилқум" дарвозаси томон жарима зарбаси, пенальти бериши керак эди. Бундай ҳакамларни иккинчи лигага ҳам қўйиш керак эмас...

- Мағлубиятга учрагандан кейин ҳакамни айблаш нотўғри бўлади. Нотўғри танланган тактика ва таркиб мағлубиятга олиб келди. Лекин сўнгги вақтларда ҳакамлик ривожланяпти, деб ўзимизни ўзимиз алдаб юрибмиз. Айтайлик, қайсидир мутахассис ҳакамлардан айб излаш ўрнига баҳона қиляпти. Қандайдир жарималар қўлланиляпти. Бунга хорижлик мураббийлар ҳам эътироз билдирмоқда. Биз эса тинчгина юрайлик, ўзимизга душман орттирмайлик, деяпмиз. Бу эса Ўзбекистон футболини муаммосини кўпайтиряпти. Бугун ҳакамни гапирсам уят бўлса керак. Бутун ўйин давомида шармандаларча ютқаздик. Футболчилар эмас, мен айбдорман. Аммо ўзимизни ўзимиз алдашни йиғиштиришимиз керак. "Сурхон" билан 70 метр узоқликдан кўриб пенальтини бекор қиляпти. Бугун эса яқинидаги вазиятни кўрмади. Такрорлайман, мағлубиятга айбни ўзимиздан қидиришимиз лозим. Биринчи маротаба истеъфони талаб қилиб бақиришди. Уларни тўғри тушунаман. Жамоада вазият қандай, селекция, нечта футболчи тарк этди ёки тайёргарлик кўриш учун ҳолат қандай эди, мураббийларнинг биттасида таркиб қилиш учун маблағ бор, бошқасида йўқ. Ушбу омилларга ҳеч ким эътибор бермайди. Мураббийлик касби шундай. Натижа кўрсатишинг, мухлислар ишончини қозонишинг керак. Улар оилалари ризқини қирқиб футболга билет олади. Йўл босиб келади. 0:2дан кейинги жанговар ўйинимизни илк дақиқалардан кўрсатганимизда мухлислар бунчалик норози бўлишмасди. Алам қилаётгани шуки, жамоамизда жанговарликнинг йўқолгани. Танқидларни тўғри қабул қиламиз. Қўқонликман, бундай ҳолатда ташлаб кетиш нотўғри бўлади. Вазиятни изига тушириб, жамоани маъқул ўринга олиб чиқсак кетиш ҳақида ўйласа бўлади. 

- Ёш ҳужумчи Муроджон Комилов ҳақида...

- Уни секин аста таркибга жалб қиламиз, деган эдик. Қийин ўйинлар бўляпти. Бироқ айни пайт захирадан бўлса ҳам туширмоқдамиз. Бундан ҳеч нарса йўқотмаймиз. Ҳужумда ишларимиз юришмаяпти. Статистикага қарасак, сўнгги ўйинларда дарвоза томон 1 маротаба аниқ зарба берганимизни кўрамиз. Уларнинг меҳнатини қадрлайман. Аммо ҳужумчи дарвозага яқинроқ ўйнаши, вазиятдан фойдаланиши керак. Кейинги ўйинларда Муроджон Комилов каби ёшларни тушириш вақти келди.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика