Latest news

21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  0 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  9 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  20 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  3 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  6 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  8 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  16 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  12

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларимиз бугунги каби ўйнашса, юқори ўринлар учун кураша оламиз" News

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларимиз бугунги каби ўйнашса, юқори ўринлар учун кураша оламиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Авваломбор, Ўзбекистон халқини ва барча футбол мухлисларини Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан табриклайман. Ҳамиша мухлисларимиз соғ-саломат бўлишсин, биз уларни ғалабалар билан хурсанд этишда давом этайлик. Ўйиннинг шиддати ва футболчиларнинг якка курашлардаги ҳаракатлари боис бугунги ўйиндан мамнунман. Аввалги турларда бугунги каби шиддатли ўйинни кўрмагандик. Йигитларга раҳмат айтаман. Ҳимоя чизиғимиз вакиллари ва жамоа дарвозабони ҳаракатлари эвазига ғалабани сақлаб қола олдик.

- Биринчи бўлимда жамоангиз яхши ўйин кўрсатди, лекин иккинчи бўлимда ташаббус рақиб томонига ўтиб кетди. Буни қандай изохлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, биринчи бўлимда сермаҳсуллик кўрсатдик, жанговор ўйин бўлди. Қувондиқ Рўзиевни энди мана асли ўйинига гувоҳ бўлдик. У укамдек йигит. Жавоҳир Сидиқов иккиси майдон марказини тўлалигича ушлаб беришди. Билолхон Тошмирзаев ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди. Футболчиларимиз бугунги каби ўйин намойиш этишса, биз бемалол юқори ўринлар учун кураша оламиз. 

- Мурод Холмуҳаммедовнинг жароҳати қанчалик жиддий? Кубок учрашувларидаги мақсадлар ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Мурод Холмуҳаммедовда аввалдан жароҳат бор эди. Шундай бўлса ҳам у жамоага ёрдам бериш учун майдонга тушди. Унинг соғлиги биз учун муҳим. Унинг қарори учун олқишлайман. Шифокорлар кўригидан сўнг ҳаммаси маълум бўлади. 

Кубок ўйинлари ҳақида ўтган йилги натижаларимиз бизга ҳам ёқмаган. Биз бу ўйинларда охиригача курашамиз. Кейинги босқич ҳақида жиддий ўйлаймиз. Мақсадимиз - камида финалгача бориш.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика