Latest news

07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  32 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  1 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  108 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19

Бахтиёр Ашурматов: "Финалда "Насаф" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигини тахмин қиламан" News

Бахтиёр Ашурматов: "Финалда "Насаф" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигини тахмин қиламан"

Бугун Ўзбекистон кубогида финалчилар аниқланадиган кун.

Қаршида "Насаф" - "Динамо", Олмалиқда ОКМК - "Навбаҳор" қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Мазкур учрашув олдидан сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқди. 

— Айтиш мумкинки, бу йилги кубок учрашувлари жуда қизиқарли руҳда ўтмоқда. ОКМК - "Навбаҳор" учрашувини финал олдидан финалга қиёслаш мумкин. Бу тўқнашувни қизиқарли ўтишини кутмоқдаман. Фикримча, мазкур учрашувда "Навбаҳор"нинг имконияти кўпроқ. Аммо унутмаслик керакки, ОКМК чемпионлик учун курашдан чиққан. Ўзбекистон кубоги ОКМК учун мавсумда соврин қўлга киритишнинг ягона йўли ҳисобланади. "Кончилар" яхшигина қаршилик кўрсатиши табиий. 

— Қаршида эса сўзсиз "Насаф" фаворит. "Динамо" бунга қадар сенсация кўрсатиб, "Пахтакор" ва "Олимпик"ни кубокдан чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Аммо тан олиш керак, "Насаф" ҳозир "Динамо"дан бир бош устун. Шу сабабли бу ўйинда мезбонлар ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Финалда "Насаф" ва "Навбаҳор" бош соврин учун курашишини тахмин қиламан. Чемпионлик учун "Пахтакор", кубок учун "Навбаҳор" асосий даъвогар, дея оламан. "Насаф" кубок жамоаси эканлигини ёддан чиқармаслик керак. Боз устига финалга Қарши шаҳри мезбонлик қилади. Мухлисларни муросасиз ярим финал ўйинлари кутмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика