Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Бахтиёр Ашурматов: "Дурангга мос ўйин бўлди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Дурангга мос ўйин бўлди"

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин жанговор руҳда ўтди. Афсуски, ҳимоядаги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Бугун дурангга мос ўйинга гувоҳ бўлдик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишди. Омад "Қизилқум"га кўпроқ кулиб боқди. Шу сабабли мағлубиятга учрадик. "Қизилқум"га қарши баҳс биз учун катта ахамиятга эга эди. Сабаби, агарда навоийликларни мағлуб этганимизда мусобақа жадвалида юқорироқ ўринларга кўтарилиб олардик. Биринчи даврада ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик дейиш мумкин. Яна олдинда иккита чемпионат ўйинлари бизни кутиб турибди. Вазиятни тўғирлаб, мухлислар олдида айбимизни ювишимиз керак. Бошқа иложимиз қолмади. Бахриддин Ваҳобов ушбу мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашувдан олдин ҳам буни айтиб ўтгандим. У голга чанқоқ ва ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланиш имкониятига эга ўйинчи. Бахриддиннинг керакли жойда бўлиш хислати эвазига "Қизилқум" бугун 3 очкони қўлга киритди. Дарвозабонимиз жарохати? У ҳозир бемалол юра олмаяпти. Меленчук йўқ жойдан жарохат олди. Унинг шикастланиши ҳам "Навбаҳор"га салбий таъсир ўтказди. Захирадан ўйинчи чиқариб, ўйинни кучайтириш имконидан маҳрум бўлдик. Шаҳбоз Эркиновни афсуски ўйинга тушира олмадик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика