Latest news

11:30Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  0 11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  16 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  1 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  29 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ" News

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Бугун жуда жанговар ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам шиддатли ўйин кўрсатди. Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ. Рақибимиз Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Биз эса ўтган йилги натижамизни янада яхшилаш учун ҳаракат қиляпмиз. Учрашув якунланиши арафасида Иван Йосович имкониятдан фойдалана олганида, уч очко эгасига айланишимиз мумкин эди. Лекин дуранг адолатли натижа бўлди. Улуғбек Бақоев жанговар ўйин намойиш этишни яхши кўради. “Сўғдиёна”нинг бугунги натижаларида унинг ҳиссаси катта. Жиззахликларга кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан. 

“Сўғдиёна” стандарт вазиятлардан самарали ўйнашини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Бизнинг дарвозамиз олдидаги хавфли вазиятлар ҳам айнан стандарт вазиятлардан кейин содир бўлди. Рақибларда бўйдор футболчилар кўплиги боис иккинчи бўлимда Акбаров ва Мелиевни майдонга туширдим. Ўйинга муносиб тайёргарлик кўрганимиз учун Жиззахдан бир очко билан қайтдик. 

Ўтган йили 5-ўринни эгаллагандик. Бу йил яхшироқ натижа қайд этишни мақсад қилгандик. Шу боис, ҳозир эгаллаб турган ўрнимиз бизни ҳам раҳбарият ва мухлисларимизни қониқтирмаслиги турган гап. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз учун қолган баҳсларда ҳам бугунгидек жанговар ўйин кўрсатишимиз керак. 

Кейинги турларда кучли жамоаларга қарши учрашувлар кутиб турибди. Биринчи ва иккинчи ўриндаги жамоалардан тўрт очко олдик. Демак, қолган ўйинларда ҳам ғалаба қозонса бўлади. 

Ҳакамларга эътирозим йўқ. Тўғри, ўйин давомида бир оз эҳтиросга берилган бўлишимиз мумкин. Аммо ВАРнинг борлиги эътирозларга ўрин қолдирмади", – деди Бахтиёр Ашурматов.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика