Latest news

00:45Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон  1 00:31Эра ўз якунига етди... 2003 йилдан бери илк бор Роналду ва Месси "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади  8 00:11"Олтин тўп" учун 30 нафар номзод номи эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Месси йўқ  2 23:50Унаи Симон, Лунин, Эми Мартинес ва бошқалар — France Football йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди  1 23:29France Football йил клуби номинацияси учун номзод жамоаларни эълон қилди  2 23:06Хаби Алонсо, де ла Фуэнте, Анчелотти — France Football талқини бўйича йил мураббийи ким бўлади?  4 22:48"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди  0 22:32Ямаль, Гюлер, Гарначо — France Football йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 22:20Осимхен расман ижара асосида турк клуби ўтди. "Наполи" футболчини бепулга ижарага берди, аммо...  1 21:47Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради  1 21:18Гейнрихнинг сўнгги голи ва Абрамовни истеъфога чиқарган Ҳалатбори — Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичларини қандай бошлаган?  6 20:49Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйиндан олдинги расмий машғулоти  1 20:10Ўзбекистон МТЖнинг КХДРга қарши ўйиндан олдинги аъло кайфиятда ўтган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:42ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ КХДРга қарши оқ либосда ўйнайди  5 19:04Одилжон Ҳамробеков: "Ушбу учрашувлар қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини барча тушуниб турибди"  4

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди» News

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ҳиндистонга қарши ўйиндан сўнг ғалаба учун учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача курашган шогирдларидан миннатдор эканини айтди.
«Аввало ғалаба учун бутун жамоага, ғалаба учун ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача курашган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлим анча оғир кечди, аммо иккинчи бўлимда футболчилар ўзларига келишди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик», - дейди Ашурматов.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи шунингдек Ҳиндистон терма жамоасини кучсиз рақиб эмаслигини ва уларнинг сафида яхши футболчилар бор эканини қўшимча қилди.

«Ҳиндистон кучсиз рақиб эмас. Ўйиндан олдин ҳам айтган эдим. Ҳиндистон футболи анча ўсишга эришган. Бугун улар анча тартибли ўйин намойиш этишди. Аммо, футболда, айниқса бундай иқлим шароитида тинимсиз ҳужум қилиш ҳам, ҳимояланиш ҳам қийин. Улар ўйин охирида хато қилишди ва биз бундан фойдаландик».

«Ўйиндан олдин бугун қийин бўлишини шогирдларимга айтган эдим. Танаффус пайтида эса уларга иккинчи бўлимда янада босимни ошириш кераклигини айтдим. Улар иккинчи бўлимда ишончни оқлашди ва охиригача курашишди. Бунинг учун уларга яна бир марта ўзим ва мураббийлар штаби номидан раҳмат айтаман», - дея қўшимча қилди мураббий.

Бугун ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар Ўзбекистонга мухлислик қилишди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи бу ҳолат учун уларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирди.

«Ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Бу биз учун кутилмаган совға бўлди. Уларга раҳмат. Бизнинг терма жамоамиз биринчи навбатда мухлислар учун ўйнайди. Бизнинг ниятимиз Ўзбекистонда бизга мухлислик қилаётган барчага хурсандчилик улашиш ва уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиш».

Бугунги ўйинда илк голга муаллифлик қилган Игорь Сергеевни эса маҳаллий журналистлар келажакда Максим Шацкихнинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи бўла олиши мумкинлиги айтишди ва мураббийдан бу ҳақдаги фикрини сўрашди.

«Игорь жуда меҳнаткаш йигит. У машғулотларда ҳам жуда кўп тер тўкади ва ўз устида кўп ишлайди. Агар ўз устида ишлашда давом этса, келажакда албатта Максим Шацких каби Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўла олади», - деди Ашурматов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика