Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги ғалаба элитада қолиш учун ташланган дадил қадам бўлди”
05 oct 2013 22:28
News


Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги ғалаба элитада қолиш учун ташланган дадил қадам бўлди”
Гулистонда “Гулистон” – “Навбаҳор” (2:1) ўйинидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Орзиқиб кутилган ғалабани қўлга киритдик. Очиғини айтсам, “Шўртан”га қарши кечган учрашувдан кейин жамоадан кетишимни маълум қилгандим. Аммо йигитлар мени қўллаб қувватлашди ва шогирдларим ҳурмат қилишларини инобатга олдим.
- Кўриб турганингиздек, жамоага қайтганим омадли келди. Қолаверса, футболчилар бор маҳоратларини ишга солиб, жуда қимматли уч очкога эга бўлишди. Фурсатдан фойдаланиб, шогирдларимга ва “Гулистон”нинг ашаддий мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.
- Бугунги муваффақият олий лигада қолиш учун ташланган дадил қадам деб биламан. Ўйлайманки, жамоамиз аъзолари навбатдаги баҳсларда ҳам ҳамжиҳатлик билан ўйнаб, ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашади.
Link :
Source : fcguliston.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments