Latest news

09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  0 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  55 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  50 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  4 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  2 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  23 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  12 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  4 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1

Бахтиёр Ашурматов: "Бизга ҳакамлар ҳақида гапириш мумкин эмас, лекин..." News

Бахтиёр Ашурматов: "Бизга ҳакамлар ҳақида гапириш мумкин эмас, лекин..."

"Гулистон" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Менимча ўйин қизиқарли ўтди. Қониқарсиз натижалар туфайли мухлисларимиз сони камайиб кетди. Бугунги ўйин бошида йигитларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Аммо ўйин бошида ҳимоячимиз четлатилгани ўйинимизга таъсир қилди ва иккинчи бўлимда мағлуб бўлдик. Бугунги ғалаба билан "Пахтакор"ни табриклайман. Аммо бундай ҳакамлик билан ғалаба қозониш ачинарли. "Пахтакор" футболчиларига умуман эътирозим йўқ. Тўғри бизга ҳакамлар ҳақида гапириш мумкин эмас, аммо шу қарорлар туфайли футболчиларимнинг бор ҳаракати йўққа чиқди. Бунга нима сабаб бўлганини билмадим, балки ҳакамлик савияси пастдир? Лекин барча айбни ҳакамларга ағдармоқчи эмасман", дейди Ашурматов.

- Сизнингча Саттаевга берилган қизил карточка ҳаққоний бўлдими?

- Йўқ. Ўша вазиятда тўп икки метр масофадан унинг қўлига текканди, масофа жуда яқин эди. Ўйлайманки бу вазиятни ҳакамлар қўмитаси кўриб чиқади ва керакли хулосалар чиқаради. Менимча қизил карточкага тортадиган вазият эмасди.

Энвер Гафаров ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика