Latest news

17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  0 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  2 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  6 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2

Бахтиёр Ашурматов: "Бангладешдаги мусобақагача таркиб тайёр ҳолга келади" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бангладешдаги мусобақагача таркиб тайёр ҳолга келади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Олмалиқ"қа қарши назорат ўйини ўтказди.
1:0 ҳисобида "Олмалиқ"нинг ғалабаси билан якунланган ўйиндан сўнг Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан қизиқдик.

"Очиғини айтсам бу ўйинни ташкил этишдан асосий мақсадим ўйинчилар билан яқиндан танишиб олиш эди. Ундан ташқари асосий таркибга яқин кўплаб футболчиларни кўриб олишга муваффақ бўлдим. Ветьнам билан бўладиган ўйинда ҳам барчани имкониятини билиб олиб, Бангладешдаги мусобақага  тайёргарликни давом эттирамиз. Бугун футболчилар менда ёмон таассурот қолдирмади. Уларга маҳорат етишмаганини эса айтиб ўтишим керак. Бу ўз сўзини айтди ва "Олмалиқ" маҳорат бобида Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан биридир. Ҳали ўйинни шакллантириш учун озгина вақтимиз бор ва бундан унумли фойдаланишимиз керак. Бангладешдаги мусобақагача  таркиб тайёр ҳолга келади" , - дейди Ашурматов.

"Ҳар битта чақирилган футболчилар таркибга керак. Мен ўйлайманки асосий таркибдан яна бир неча нафари келиб қўшилгандан сўнг ўйин ҳам кучаяди. Aсосий таркибнинг кўплаб футболчилари Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам майдонга тушиб келмоқда. Ундан ташқари улар ОЧЛдан ҳам ўзини кўрсатмоқда".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика