Latest news

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Бахтиёр Ашурматов: “Айни пайтда чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ” News

Бахтиёр Ашурматов: “Айни пайтда чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ”

“Андижон” – “Нефтчи” (2:1) учрашувидан сўнг “бургутлар” устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун бизни қўллаб турган мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Тан олиш керак бугун ўйинимиз чиқмади, лекин айнан мухлисларнинг қўллаб қувватлаши туфайли йигитлар охиригача курашишди ва ғалабага эришдик. Андижон халқини ва клуб раҳбариятини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалабанинг асосий омили мухлисларимиз бўлишди. Бу футболчиларга қўшимча куч бағишлади. "Нефтчи" жамоаси ўзидан яхши таассурот қолдирди. Улар ҳимояда ўйнаб қарши ҳужумга ўтишларини билардик. Иродали ғалабага эриша олдик. Ҳамжиҳатлик эвазига 3 очко олдик.

Ўйиндан олдин мухлислар олдида ишончни йўқотиб қўйишдан қўрққандим. Сабаби бундан олдинги 3та ўйинда ютқазиб қўйгандик. Айни пайтда чиройли ўйиндан кўра натижа муҳимроқ.

Учта ҳужумчи билан ўйинни бошладик, бу таваккал эди. Иброҳим Отахонов бир тайм давомида жуда кўп куч сарфламоқда, шу боис унинг ўрнига бошқа футболчи тушираяпман. Ғулом Ўруновда стандарт вазиятлардан фойдаланиш ҳусусияти борлиги учун майдонга туширдим. Муаммоларимиз етарлича, бунинг устида ишлашда давом этамиз. Бугун футболчилар кўп хато қилишганига сабаб дастлабки 3та турдаги мағлубиятлар деб биламан", - дейди Ашурматов.

"Андижон" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика