Latest news

13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  0 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  0 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  1 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  0 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  3 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  3 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  57 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  28 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0

Бахтиёр Ашурматов АГМКдан кетишга яқин News

Бахтиёр Ашурматов АГМКдан кетишга яқин

Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган АГМК жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов клубни тарк этишга яқин.

АГМК билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган ва Суперлигада плей-офф ўйинлари орқали жон сақлаб қолган жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг клуб билан тузган шартномаси ниҳоясига етиш арафасида.

Йил охиригача тузилган битимни томонлар узайтиришмаган. Бахтиёр Ашурматов сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга бу маълумотни тасдиқлади ва жамоадан кетиш эҳтимолини инкор этмади.

Демак воқеалар ривожи АГМКда янги мураббий иш бошлашига қараб кетмоқда.

Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида келаси йилдан ОЧЛ плей-офф ўйинлари орқали қитъанинг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган АГМК жамоага катта тажрибага эга, юқори малакали мутахассисни олиб келиш тараддудини кўрмоқда. Айни пайтда АГМК ОЧЛда иштирок этиш тажрибасига эга ва ушбу мусобақани об-ҳавосини жуда яхши биладиган Миржалол Қосимов билан ҳам музокараларга киришгани ҳақида норасмий маълумотлар бор. Олмалиқликлар раҳбарияти жамоани Миржалол Қосимовга топширишмоқчи. Бироқ музокаралар қандай якун топиши ҳозирча номаълум.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Навбаҳор"нинг собиқ устози Илҳом Мўминжонов ўз хизматини АГМКга таклиф этган. Шунингдек, яна бир қатор мутахассислар АГМКни бошқариш истагида жамоага ўзларини таклиф этишган. Лекин клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи сифатида Миржалол Қосимов номзодини илгари сурмоқда ва мутахассисни Олмалиқда ишлашга кўндирмоқчи.


Эслатиб ўтамиз,  АГМК 12 февраль куни ОЧЛ доирасида ўз майдонида Тожикистон чемпиони "Истиқлол"га қарши ўйнайди.


ОЧЛ плей-офф босқичи

12 февраль

АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)

19 февраль
"Ал Насср" (Саудия Арабистони) - АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон) тўқнашуви ғолиби

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика