Latest news

20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  2 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  2 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  0 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  4 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  1 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  3 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  3 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  5 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  4 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  1 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  1 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  4

"Бавария"нинг ЕЧЛдаги йирик ғалабалари (ТОП-10) News

"Бавария"нинг ЕЧЛдаги йирик ғалабалари (ТОП-10)

Мюнхен клуби Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали жавоб баҳсида "Зальцбург"ни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди (7:1).

Айтиш керакки, мюнхенликлар нуфузли мусобақада йирик ҳисобда ғалаба қозониш бўйича етакчи ҳисобланади. Қуйида мана шундай баҳслар борасида сўз юритамиз. 

"БАВАРИЯ" – "БАЗЕЛЬ" 7:0

"Бавария" 2012 йили Чемпионлар Лигаси 1/8 финали биринчи беллашувида "Базель"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Жавоб баҳсида мюнхенликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритишган эди. Марио Гомес шу куни швейцарияликлар посбонини 4 маротаба ожиз қолдирган. Арьен Роббен дублга эришган бўлса, Томас Мюллер эса битта гол уришга муваффақ бўлганди. Шу тариқа, "Бавария" 7:0 ҳисобидаги ғалаба билан кейинги босқичга йўлланма олганди. 

"РОМА" – "БАВАРИЯ" 1:7

2014 йил 21 октябрь куни "Бавария" гуруҳ босқич доирасида 3-тур учрашувини Римда "Рома"га қарши ўтказган. Баҳс тўлиқ "Бавария"нинг устунлигида ўтган ва жамоа 7:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган. Шу куни "Бавария" сафида голларга Арьен Роббен (2 та), Марио Гётце, Роберт Левандовски, Томас Мюллер, Франк Рибери ва Жердан Шакири муаллифлик қилган бўлса, римликлар таркибида Жервиньо мюнхенликлар дарвозасини ишғол қилган. 

"БАВАРИЯ" – "ШАХТЁР" 7:0

2015 йилнинг 12 март куни "Бавария" клуби ўз майдонида Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали жавоб баҳсида "Шахтёр"ни қабул қилади. Шу куни немислар рақиб дарвозасини нақд 7 маротаба ишғол қилиб, кейинги босқичга йўлланма олишади. "Бавария" таркибидаги голларга Томас Мюллер (2 та), Жером Боатенг, Франк Рибери, Хольгер Бадштубер, Роберт Левандовски ва Марио Гётце муаллифлик қилади. 

"БАВАРИЯ" – "ПОРТУ" 6:1

Германия гранди "Шахтёр" тўсиғидан ўтганидан кейин "Порту"га қарши майдонга тушади. Португалияда кечган баҳсда "Бавария" 1:3 ҳисобида ютқазиб қўяди. Натижада, Мюнхендаги беллашувда улар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишларига тўғри келади. Буни эса немислар ажойиб тарзда уддалашади ҳамда рақиб дарвозасини бирин-кетин ишғол қилади. Якунда ҳисоб 6:1 га етади. Роберт Левандовски (2 та), Тиаго Алькантара, Жером Боатенг, Томас Мюллер ва Хаби Алонсонинг голлари германияликларга ғалаба тақдим қилади. 

"АРСЕНАЛ" – "БАВАРИЯ" 1:5 ва "БАВАРИЯ" – "АРСЕНАЛ" 5:1

"Бавария" 2017 йилнинг 16 февраль ва 8 март кунлари Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасида "Арсенал"га қарши иккита учрашув ўтказади. Эътиборлиси, ҳар иккисида ҳам германияликлар бир хил — 5:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишади. Натижада, "Бавария" икки ўйин натижасига кўра 10:2 ҳисобида муваффақият қозониб, чорак финал йўлланмасига эга бўлади. 

"ТОТТЕНХЭМ" – "БАВАРИЯ" 2:7

Гуруҳ доирасида ўтказилган учрашув. Ўйинда дастлаб "тақачилар" ҳисобни очган бўлишларига қарамай, якунда шармандаларча мағлубиятни қабул қилиб олган. Серж Гнабри шу куни инглизлар дарвозасини 4 марта ишғол қилади. Левандовски эса икки маротаба Льорис қўриқлаётган дарвозани нишонга олади. Қисқаси, немислар шу кеча "Тоттенхэм" ишқибозларини уйларига хафа ҳолатда қайтишларига сабабчи бўлганди.


ЦРВЕНА ЗВЕЗДА – БАВАРИЯ – 0:6
Бу беллашув гуруҳ босқич доирасида ўтказилган. Яъни, 2019 йилнинг 27 ноябрь куни Сербияда бўлиб ўтади. Унда “Бавария” 6:0 ҳисобидаги муваффақият билан ортга қайтади. Роберт Левандовски шу кеча покерга эришади. Польяк 53, 60,64 ва 67 дақиқаларда кетма-кет голлар уради. Леон Горецка ва Корентен Толиссо эса бир маротабадан сербиялик дарвозасини ишғол этади.

БАРСЕЛОНА – БАВАРИЯ – 2:8
2020 йилнинг 15 августь куни “Барселона” мухлисларининг қалбларини яралаган кун сифатида тарихда қолади. Пандемия шароитида ўтказилган қарама-қаршиликда “Бавария” рақибини янчиб ташлайди. Эрта таслим бўлган каталонияликлар якунда 8:2 ҳисобида рақибига ютқазиб қўяди. Шу куни германияликлар таркибида Томас Мюллер ва Фелипе Коутиньо икки маротаба тўп йўллашга муваффақ бўлади.

ЗАЛЬЦБУРГ – БАВАРИЯ – 2:6
Ўша йилнинг 4 ноябрь куни “Бавария” Австрияга сафар уюштиради. Маҳаллий “Зальцбург”га қарши кечган баҳсда германияликлар 6:2 ҳисобида зафар қучади. Левандовски икки бор рақиб посбонини ранжитади. Лерой Сане, Жером Боатенг, Лукас Эрнандеслар бир маротаба тўп йўллашади. Яна бир гол автогол сифатида қайд этилади.

БАВАРИЯ – ЗАЛЬЦБУРГ – 7:1
8 март куни эса “Бавария” эски таниши “Зальцбург”ни шунчаки янчиб ташлади. Бу сафар германияликлар 7:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Левандовски эса бу сафар хет-трикка эришиб, турнир тўпурарлар рўйхатида етакчи бўлиб олди. Томас Мюллер бўлса, дубьл қайд этиб, Чемпионлар лигасидаги голлари сонини ошириб олди.


Самандарбек тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика