"Бавария"дагилар Маненинг узр сўрашини кутишмоқда
13 apr 2023 14:13
News
"Бавария"дагилар Маненинг узр сўрашини кутишмоқда
"Бавария" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Садио Манени бошқа бир ҳужумчи Лерой Сане билан уришиб кетгани учун жазолашнинг бир нечта вариантини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Флориан Плеттенберг хабар берди.
"Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/4 финал биринчи ўйинидан сўнг (0:3) футболчилар ўртасида муштлашув келиб чиққани хабар қилинганди. Баҳс сенегаллик футболчининг германиялик ҳужумчининг юзига уриб, лабини ёриши билан якунланди. Футболчиларни тезда ажратиб олишди, шундан сўнг жамоа аъзолари Санени кийим алмаштириш хонасидан олиб чиқиб кетишди.
Манбага кўра, клуб учта вариантни кўриб чиқмоқда: жарима, вақтинчалик четлаштириш ёки футболчи билан хайрлашиш. Қайд этилишича, сенегаллик мюнхенликлар раҳбарияти билан аллақачон гаплашиб бўлган ва тез орада жамоадан узр сўрайди.
Link :
Source : twitter.com/Plettigoal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments