Latest news

09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  0 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  2 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  19 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  74 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9

"Бавария" янги рекордлар оғушида News

"Бавария" янги рекордлар оғушида

Бугун Германия бундеслигаси 15-тур учрашувлари давом эттирилади.
Турнинг энг қизиқ ўтиши кутилаётган тўқнашувларидан бири Бремен шаҳрида жойлашган кўркам "Везер-Шатдион"да "Вердер" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув кўплаб футбол ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Боиси "Вердер" устидан қозониладиган ғалаба туфайли Мюнхен супер-клуби бир нечта рекордларни янгилаш имконига эга бўлади.
 
Умуман олганда Германия бундеслигасида қайд этиладиган рекордларнинг ҳар иккисидан бири, албатта, "Бавария" билан боғлиқ бўлиши  ҳаммамизга аён. Ўтган турда Брауншвайгнинг "Айнтрахт" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Голливуд ФК" 2013 йилда умумий тўпланган очколари сонини 87 та! га етказиб олди. Бу билан Мюнхенликлар 2005 йилда ўзлари томонидан ўрнатилган рекордни янгиладилар. Агар Мюнхен супер-клуби бугун "Вердер"ни мағлуб этишни уддаласа ёки дурранг натижа қайд эта олса, бу натижани янада яхшилаб олиш имконига эга бўлади. Қолаверса, "Бавария" бундеслига доирасидаги кетма-кет 39 ўйиндирки мағлубиятга учрамай келмоқда. Бугунги ўйинда эса 40 ғалабанинг қўлга киритилиши, эхтимол.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ҳам бироз сўз юртисак. Пеп Мюнхенга кўчиб ўтганидан буён ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамагани, диққатга сазовордир. У шогирдлари билан биргаликда мана 14 турдирки мағлубиятсиз серияни давом эттириб келмоқда. Навбатдаги турдаги ғалаба испан мураббийини янги рекорд сохибига айлантиради. Боиси бундеслига тарихида ҳали ҳеч бир мураббий жамоаси билан 15 та учрашувни мағлубиятга учрамаган ҳолда ўтказган эмас.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, "Голливуд ФК" охирги 25 та сафар ўйинида ҳам бирор марта мағлубиятга учрагани йўқ. Бу борадаги бундеслига рекорди ҳам айнан "Бавария"га тегишли. Мюнхенликлар 1985-1987 йиллар мобайнида 26 та сафар учрашувини мағлубиятга учрамаган ҳолда ўтказишган.
Демак, "Бавария" бугун яна бир қатор рекордларни янгилаш имконига эга. Аммо "бременлик машшоқлар" бунга имкон беришармикан? Бу саволга яқин соатлар ичида жавоб топиш имконига эгамиз.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика