Latest news

09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  0 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  13 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  2 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4

"Бавария" янги бош мураббийи номини расман эълон қилди News

"Бавария" янги бош мураббийи номини расман эълон қилди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби келаси мавсумда жамоани ким бошқаришини маълум қилди.

"Бавария" клуби хорватиялик мутахассис Нико Ковач билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Нико Ковач айни пайтда Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасини бошқариб бормоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланганди. "Бавария" эса "Айнтрахт"га Нико Ковач учун 2,2 миллион евро бадал пулини тўлайди.

Нико Ковач жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб "Бавария" бош мураббийи сифатида ишга киришади.

Асли хорватиялик мутахассис фаолиятини катта қисмини айнан Германияда ўтказган. Айни пайтда "Айнтрахт" жамоаси бош мураббийи саналган Ковач ёзда "Бавария" рулига ўтириши деярли ҳал этилди.

Нико Ковач қўл остида жорий мавсумда "Айнтрахт" ажойиб натижалар қайд этмоқда ва жамоа Бундеслигада кучли-учликка кириш учун кураш олиб бормоқда.

Нико Ковач футболчилик фаолиятини Германияда ўтказган. Шунингдек, Нико Ковач 2001-2003 йиллари Оттмар Хицтфельд қўл остида айнан мюнхенликлар таркибида ўйнаган.

Ушбу мутахассис маълум муддат (2013-2015) Хорватия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам ишлаган.

46 ёшли мутахассис футболчилик фаолиятида ярим ҳимоя чизиғида ўйнаган.

Breaking news: "Бавария"нинг янги бош мураббийи номи аниқ!

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика