“Бавария” яна бир футболчиси билан шартномасини узайтиради
09 apr 2020 09:48
News
“Бавария” яна бир футболчиси билан шартномасини узайтиради
Мюнхенликлар энди испаниялик футболчи билан келишувга эришди.
“Бавария” жамоа ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Томонларнинг янги келишув 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган. Қайд этилишича, ҳозирча ҳал қилиниши керак бўлган кичик деталлар қолган, холос.
Тиагонинг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида якунига етиши белгиланганди.
28 ёшли футболчи 2011 йил “Барселона”дан 25 млн евро эвазига “Бавария” кўчиб ўтганди. Тиаго жорий мавсум мюнхенликлар сафида 32 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ клуб Томас Мюллер билан ҳам шартномани 2023 йилга қадар узайтирган эди.
Link :
Source : Kicker
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments