«Бавария» ва «Боруссия Д» Норвегиялик ёш истеъдод соҳибини қўлга киритмоқчи
13 nov 2014 23:03
News
«Бавария» ва «Боруссия Д» Норвегиялик ёш истеъдод соҳибини қўлга киритмоқчи
«Стрёмсгодсет» клубига тегишли бўлган 15-ёшли иқтидор эгаси Мартин Эдегорнинг хизматларига иккита немис гранди жиддий қизиқиш билдирмоқда.
"Юрген Клопп мен билан гаплашди ва ўз жамоасини танииштирди", - дейди ёш футболчи.
Шунингдек, "Боруссия Д" клуби спорт директори Михаэль Цорк ҳам бу футболчи ҳақида гапириб ўтди.
"Эдегор европанинг энг иқтидорли футболчилар бири бўлиши кутилмоқда. Бу футболчи ҳақиқий истеъдод соҳиби. Эдегорни сотиб олиш бизни режамизга киритилган", - дея "Боруссия Д" спорт директори қўшимча қилди.
Мартин Эдегорга яна бир Германия клуби Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси катта қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Норвегиялик ушбу футболчи Европа саралаш босқичларида майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатди. 15-ёшли футболчи Болгарияга қарши ўйиннинг 64-дақиқасида захирадан туширилган эди.
Link :
Source : bild.de
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments