Latest news

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  0 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

"Бавария" спорт кийимида янги рамз пайдо бўлади News

"Бавария" спорт кийимида янги рамз пайдо бўлади

Кеча клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Мюнхеннинг "Бавария" клуби ғолибликни қўлга киритганидан хабарингиз бор.
Финалда "Раджа Касабланка" жамоаси устидан 2-0 ҳисобида зафар қучган мюнхенликлар 2013 йилдаги жаҳоннинг тенгсиз жамоаси номига сазовор бўлишди. ФИФА амал қилиб келаётган қоидага мувофиқ Мюнхен супер-клуби янги мавсумдаги учрашувларда энди Жаҳон Чемпиони белгиси билан ўйнайди. Янги йилдан бошлаб "Бавария" спорт формаси кўкрак қисмида клублар мундиали соврини акс эттирилган белги ҳамда "ФИФА жаҳон чемпионлари 2013" деган ёзув пайдо бўлади. Бу орқали ФИФА клублар ўртасидаги мундиалда ғалаба қозонган жамоани яна-да кўпроқ рағбатлантиришни кўзлаган.

Бундай ғоя ФИФА томонидан 2007 йилда амалга тадбиқ этилган бўлиб, "Бавария" дан аввал ушбу белгини тақиш "Милан", "Манчестер Юнайтед", "Барселона" (икки марта), "Интер" ҳамда "Коринтианс" каби жамоаларга насиб этган. Бу борада "Голливуд ФК" олтинчи бўлди.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика