Latest news

21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  1 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  16 21:05Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  42 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  1 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  4 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  2 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  8 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  7 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  4 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  1

"Бавария" - "Севилья". Жуфтликда масала ҳалми? News

"Бавария" - "Севилья". Жуфтликда масала ҳалми?

Бугун Европа чемпионлар лигасида ярим финалчилар аниқланади.

"Бавария" (Германия) - "Севилья" (Испания)
Мюнхен, "Альянц Арена". 23:45

Дисквалификация
: йўқ
Жароҳатланган: Нойер, Коман, Видаль - Кьяер 

Сешанба оқшомида камбэк бўлди, бу эса еврокубокларда катта сенсациядир. Бугун "Альянц"да "Бавария" ярим финални ҳал қилиш учун майдонга тушади.

Айни дамда барча факторлар мюнхенликларнинг фойдасига ишламоқда. Ўйин Германияда бўлади, биринчи учрашувда "Бавария" ғалабага эришган, таркиб борасида ҳам немис жамоасида устунлик.

Юпп Хайнкес Германия чемпионатидаги сўнгги учрашувда таркибнинг катта қисмига дам берди. Хуммельс, Тиаго и Левандовскилар ўйинда қатнашишмади. Рибери ва Мюллер эса кам бўлса-да ўйнади. Барибир мюнхенликлар "Аугсбург"да йирик ҳисобдаги ғалабага эришдилар.

Сўнгги 4 учрашувда "Севилья"нинг ишлари ортга кетаётгани кўринмоқда. Жамоа ушбу баҳсларнинг учтасида мағлуб бўлди ва биргина дурангга эришди. Ўтган ҳафта охирида эса "Сельта"дан 0:4 ҳисобидаги мағлубият қабул қилиб олинди.

Дисквалификациядан кейин Эвер Банега "Севилья"га ёрдам бера олади. Мюнхенликларда эса Видаль ва Алаба сафга қайтди. Биринчиси ўтган ҳафтадан, иккинчиси кечадан машғулотларга қайтган.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Бавария": Ульрайх - Киммих, Боатенг, Хуммельс, Рафинья - Роббен, Алькантара, Мартинес, Рибери - Левандовски, Мюллер

"Севилья": Сорья - Эскудеро, Лангле, Каррису - Сарабия, Банега, Нзонзи, Навас, Корреа, Васкес - Мурьель

ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗАРО СЎНГГИ УЧРАШУВИ

Томонларнинг ўзаро ягона сўнгги учрашуви ўтган ҳафтада ўтказилди.

"Севилья" (Испания) - "Бавария" (Германия) 1:2 

Голлар: Сарабия 32 - Навас 37 (ўз дарвозасига), Алькантара 68 

"Севилья" (Испания): Сория, Кьяер, Эскудеро, Ленгле, Навас, Васкес, Корреа (Рамирес 78), Писарро, Сарабия, Н'Зонзи, Бен Йеддер (Муриэль 80) 

"Бавария" (Германия): Ульрайх, Хуммельс, Боатенг, Мартинес, Рибери (Роббен 79), Алькантара, Бернат (Рафинья 46), Видаль (Хамес 36), Киммих, Мюллер, Левандовски 

Огоҳлантириш: Корреа 15, Писарро 90 - Рибери 13, Бернат 34, Мюллер 85

ФАКТЛАР

- "Бавария" бу мавсум ЕЧЛ доирасида барча уй учрашувларида ғалабага эришди.

- "Севилья" бу мавсум ЕЧЛда икки марта мағлубиятга учради.

- Юпп Хайнкес бу мавсумга қадар 3 марта ЕЧЛ ярим финалида қатнашган ва шуларнинг барчасида финалга чиққан.

- "Бавария" ЕЧЛ плей-оффларида 24 бора илк учрашувда ғалабага эришган ва шуларнинг биттасида кейинги босқичга ўта олмаган.

- Томонларнинг илк учрашувида 1:2 ҳисоби қайд этилган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика