Latest news

14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  2 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  6 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13

"Бавария" "Роббери" хизматига таяниши мумкин News

"Бавария" "Роббери" хизматига таяниши мумкин

"Бавария" жамоаси Бундеслига доирасидаги "Байер"га қарши ўйинга жиддий тараддуд кўрмоқда.

Нико Ковач қўл остида Корентен Толиссодан ташқари қолган барча футболчилар умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этишмоқда.

Жароҳатланган Роббен душанбадан бошлаб умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлаган. Рибери эса чоршанба куни индивидуал машғулотларни якунлаб, умумий гуруҳга қўшилган. Фақатгина Корентен Толиссо якка тартибда машғулот ўтамоқда.

Нико Ковач "Байер"га қарши ўйинда Роббен ва Риберини учрашув қайдномасига киритиши мумкин. Катта эҳтимол мазкур футболчилар "Байер" билан бўладиган баҳсда жамоага ёрдам бера олишади.

"Штутгарт"га қарши ўйин олдидан ҳам "Бавария" устози Нико Ковач келгуси беллашувга қадар "Роббери" - Рибери ва Роббен сафга қайтишига умид боғлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни Бундеслиганинг 20-тури доирасида "Бавария" жамоаси Леверкузенда "Байер" меҳмонига айланади.

Маълумот ўрнида, Нико Ковач бошқарувидаги жамоа айни пайтда 42 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Мюнхенликлар пешқадам "Боруссия"дан 6 очко ортда қолишмоқда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика