Latest news

07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  1 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  35 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  56 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  115 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21

«Бавария» Коутиньо билан келишувни август охирига қадар узайтирмоқчи News

«Бавария» Коутиньо билан келишувни август охирига қадар узайтирмоқчи

“Бавария” раҳбарияти “Барселона”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Коутньо билан келишувни жорий мавсум якунига қадар узайтирмоқчи.

Mundo Deportivo хабарига кўра, агар Коутиньонинг жароҳатдан фориғ бўлиши режа бўйича кетса, у июнь ойи ўрталарида сафга қайтиши кутилмоқда. Агар шундай бўладиган бўлса, бразилиялик футболчи Бундеслиганинг сўнгги тур учрашувларида майдонга туша олади.

Агар Коутиньо кутилган спорт формасига қайта олса, Германия кубоги финалида ҳам тўп тепиши мумкин. Бунинг учун мюнхенликлар мусобақа ярим финалидан муваффақиятли ўтишлари керак бўлади. Шунингдек, футболчи август ойида ўтказилиши режалаштирилаётган ЕЧЛ учрашувларида ҳам жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Бунинг учун “Бавария” футболчи билан амалдаги келишувни август ойи охирига қадар узайтириши лозим бўлади. Немис клуби бу ишни амалга ошириши учун “Барселона” билан келишиб олиши даркор.

Ҳозирча “Бавария” раҳбарияти ижара муддатини узайтириш борасида Коутиньонинг ўзига хабар бермаган.

Коутиньо 24 апрель куни ўнг оёғидан олган жароҳати боис жарроҳлик столига ётқизилган эди. 

Илгарироқ футболчининг хизматларига “Ньюкасл”, “Челси” ва “Лестер” қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. “Бавария” футболчининг трансферини сотиб олиш ниятида эмас.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика