Latest news

21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  0 20:51Пепе фаолиятини якунлади  2 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  0 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  14 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  3 19:19Ансельмино "Челси"га ўтгандан кейин: "Болалигимдан буни орзу қилардим"  1 18:50Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"  1 18:23ПРО-Лига. "Шўртан" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  0 18:16ПРО-Лига. "Арал" – "Дўстлик": Асосий таркиблар маълум  1 18:11Жаҳон чемпионати саралаш босқичи. Ўзбекистон - КХДР учрашувини Аҳмад ал Каф бошқариб боради  15 17:54Буни кўрдингизми? Де Брюйне услубини ўзгартиради   4 17:30Энцо Фернандес янги мавсумда "Челси"нинг сардорларидан бири бўлади  0 17:12Левандовски янги мавсум тақвими ҳақида: "Ҳар икки кунда майдонга тушиб, максимум имкониятларингизни кўрсатишнинг иложи йўқ"  0 16:49Кефрен Тюрам: ""Ювентус"га трансфер — бу тақдир"  0 16:21Расман: Аарон Ансельмино — "Челси" футболчиси!   0

"Бавария" Германия кубоги финалида "Боруссия Д" билан ўйнайди News

"Бавария" Германия кубоги финалида "Боруссия Д" билан ўйнайди

Германия кубоги ярим финали доирасидаги "Бавария" - "Кайзейслаутерн" учрашуви бўлиб ўтди.

Германия кубоги. Ярим финал.


"Бавария" - "Кайзерслаутерн" 5:1

"Альянц-Арена" стадиони.

Голлар:
Швайнштайгер (23), Коос (32), Мюллер (50-пенальтидан), Золлер (62), Манжукич (79), Гётце (90)

"Бавария":
Рэдер, Боатенг, Алаба (Рафинья, 81), Данте, Лам, Швайнштайгер (Хави Мартинес, 75), Мюллер, Кроос, Рибери, Роббен (Гетце, 61), Манжукич.

"Кайзерслаутерн" :
Зиппель, Хайнц, Леве (Фортунис, 69), Дик, Орбан, Зиммер, Ринг, Торрехон, Йенссен (Идриссу, 77), Матмур, Цоллер (Лакич, 80).

Огоҳлантириш:
Дик (56)

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       ЯНГИЛАШ


"Бавария" мухлислари ғалаба ва финал йўлланмаси билан табриклаймиз! Германия футболи шайдоларини ва шунингдек барча футбол ишқибозларини эса супер-даҳшатли финал беллашуви кутиб туради!
"Бавария" - "Боруссия Дортмунд"! Бунданда чиройли ва кучлироқ тўқнашувни ўйлаб топиш қийин! Германия финали ҳақиқий футбол-шоусига айланиб кетиши кафолатланади! Бугунги ўйинни Шаҳбоз Беғамов шарҳлаб борди. Эътиборингиз учун ташаккур! Соғ-саломат бўлинг! Тунингиз хайрли ўтсин!

Ҳакам ўйинга ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Бу Германияда одатий ҳол. Ўйин тақдири аниқ эди ва ҳакам учрашув тугаганлигини билдирувчи хуштакни чалди! "Бавария" финалда!

90` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Марио Гётце! Марио Гётцега тасанно! Гётце ва Рибери рақиб жарима майдончаси ичида исташганча ҳаракат қилишди ва якунда Гётце ажойиб гол муаллифи бўлди. 5:1!


88` Жамоалар ҳакам хуштагини кутиб ўйнашмоқда десак муболаға бўлмайди...

86` "Бавария" мухлислари байрамни бошлаб юборишган. "Кайзерслаутерн" ишқибозлари ҳам қўшиқ айтишда давом этишмоқда. Улар ўз жамоаларидан хурсандлар. Буни тушунса бўлади, сабаби улар дунёнинг энг кучли жамоасидан бирига имкониятни бой беришмоқда. Ва меҳмонда гол уришни ҳам уддасидан чиқишди. Ушбу жамоа ва мухлисларига ҳам тасанно десак арзийди!

83` Марио Манжукич ўйинда дубл қайд этиши мумкин эди. Унинг боши билан йўллаган зарбаси шундоққина дарвоза олдидан ўтиб кетди.

81` Ўзгаришлар руй берди. Алаба ўрнига Рафинья ва меҳмонлар таркибида Лакич Зиммерни алмаштирди.

79` ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ! Марио Манжукич! 4:1! "Кайзерслаутерн" ҳимоячилари бироз "ухлаб" қолишди. Гётце жарима майдончаси томон кириб келишда Манжукични топди ва унга тўпни узатди. Марио Манжукич эса дарвоза томон икки қадам ташлади ва кули зарбаси билан Шиппел дарвозасига тўртинчи голни киритди.


78` Меҳмонлар таркибида ўзгариш: Йеннсен ўрнига Идриссу майдонга тушди.

75` Биринчи гол муаллифи Бастиан Швайнштайгер ўрнига Хави Мартинез майдонга туширилди.

74` Тиниб-тинчимас Филипп Лам Мюллер билан ҳамжиҳатликда чиройли ўйнади. Лекин "Кайзерсалутерн" ҳимоячиси тўпга биринчи етиб келди ва хавфни бартараф этди.

70` "Бавария" кучини тежаб ўйнаётганлиги билиниб қолмоқда. "Кайзерслаутерн" эса бундан унумли фойдаланиб қолмоқчи.

67` "Бавария" ҳужумда. Риберининг ҳар доимги фаоллиги билан юзага келган вазиятни Мюллер ўзининг аниқ зарбаси якунлаши мумкин эди. Аммо Томас тўпга бироз кеч қолди.

65` Меҳмонлар томонидан киритилган гол "Кайзерслаутерн" футболчиларини бироз фаоллаштирди. "Бавария" эса шошилмасдан ҳаракат қилмоқда.

64` Роббен ўз ўрнини Гётцега бўшатиб берди.

62` ГОООООООООООООООООООООЛ! Золлер! 3:1! "Кайзерслаутерн" "Бавария"ни ҳимоядаги бетартиб ўйгани учун жазолади. Ўнг қанотдан узатиб берилган иўпни Золлер боши билан Рэдер дарвозасига жойлаб қўйди. "Кайзерслаутерн" умид чироқларини ёқди десак бўладими? Вақт етарлича, давомини кузатамиз...


59` "Бавария" бугун яхши ўйнамоқда. Аввалги уч ўйинларидан яхшироқ. Бу аниқ. Лекин бор кучи билан ўйнамоқда дея олмаймиз. Улар чиройлироқ ўйнашга интилишмоқда. Буни қайсидир миқдорда амалга ошира олишмоқда. Лекин асосий куч "Реал" билан бўладиган ўйинга олиб қўйилаётгани кўриниб қолмоқда.

56` Риберини майдон марказида қўполлик билан тўҳтатиб қолгани учун Дикка огоҳлантириш кўрсатилди.

54` Имконият!!!!!!!! Фран Риберига Томас Мюллер тўпни жуда қулай тарзда етказиб  берди. Франкнинг йўллаган зарбаси эса осмонга учиб кетди. Рақиб посбони бу вазиятда жамоасига ёрдам бера олмас эди. Агарда тўп дарвозага аниқ борганида...

53` Учрашув тақдири деярли ҳал этилди. Финалга "Бавария" жуда яқин турибди...

50` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Томас Мюллер!  Томас 11-метрлик жарима тўпини аниқлик билан амалга оширди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

49` Пенальти! "Бавария" футболчиси Арьен Роббен қўполлик билан тўхтатиб қолинди.

48` "Кайзерслаутерн" тезкор ҳужум уюштирди. Рэдер бу вазиятда фаоллигини ишга солди ва хавфни бартараф эта олди.

47` "Бавария" иккинчи бўлим бошиданоқ ҳужумга ўтди. Бурчак тўпи ишлаб олди. Лекин бу мезбонларга фойда бермади.

Иккинчи бўлим бошланди!

Тони Кроос дарвозани ишғол этганидан кейин


Биринчи гол муаллифи - Бастиан Швайштайгер



Бироз ҳам бироз дам оламиз. Кимдир нариги хонага ўтиб кетмайдиган бўлса, унда у "Бавария", аниқроғи Германия футболи шайдоси бўлиши аниқ. Менимча, сайтда ушбу ўлка футболидан роҳат оладиган мухлислар кўп бўлмасада, бор деб ўйлайман. Айниқса «"DAVR" FK-25» ва «"XIVA''FC» каби юзерларимизнинг Германия футболига бефарқ бўлмагани эътиборга молик. Мухлисларнинг биттаси ҳам мухлис, мингтаси ҳам мухлис! Кимгадир ширинликлар ёқади, кимларгадир йўқ. 

45` Биринчи бўлим тугади. Танаффус!


44` "Кайзерслаутерн" ҳужум қилишда давом этди. Лекин улар ҳужумларини самарали якунлашда аниқ ҳаракат қила олишмади.

43` "Кайзерслаутерн" ҳужум уюштирди. Боатенгнинг ҳаракатлари эвазига тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпидан эса меҳмонлар самарали тарзда фойдалана олишмади.

40` "Бавария" ҳужумда. Меҳмонлар эса ҳимояда. Сиз бошқача бўлишини кутганмидингиз? Учрашув дебютидаги ҳолат такрорланмаяпти.

35` "Кайзерслаутерн"нинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Улар энди фақат олиданга боришлари керак, агарда финалга ўйнаш истаги кучлилик қилса. Агарда йирик мағлубият уларни ранжитишидан қўрқишса, унда ҳимоядаги эътиборни камайтирмасликлари зарур. Танлаш ҳуқуқи уларда. Дарвозада эса Нойер эмас, етарли тажрибага эга бўлмаган Рэдер турганини эслатишим шартмасга уҳшайди. Улар барибир бу матнли трансляцияни ўқишмаслиги аниқ :-)

32` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Тони Кроос! Бу "Бавария"! Бу Тони Кроос! Роббен ўз услубида. Кроос ҳам. Ўнг қанотдан Роббен томонидан ривожлантирилган ҳужумни Кроос ҳар доимги такрорланмас зарбаси билан Шиппел қўриқлаётган дарвоза тўрини қимирлатиб қўйди.


29` Манжукич жароҳат олиб майдонда ётибди. Шифокорлар тушишди. Манжукичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда...

26` Ўйин тезлиги юқорироқ. "Бавария" эса ҳужум қилишни давом эттирмоқда.

25` "Бавария" танқидчиларга бугун майдонда жавоб беришга тайёрланганини ҳис этиш қийин эмас.

23` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Бастиан Швайнштайгер! Бурчак тўпини Роббен ажойиб тарзда амалга оширда ва Басти ўзи томон келган тўпга боши билан зарба берди. Тўп эса дарвозадан ўрин олди.


21` Мануэль Нойерни кўрсатишди. Трибунада семечка чақиб футбол томоша қилмоқда. Асосан у ўйинларни шу ҳолатда ўтказишга ўрганиб қолган. Фақатгина бир ўзгариш бор. Бугун у трибунада. Аввалги ўйинларда майдонда, дарвозаси олдида зерикиб ўтирарди :-)

19` "Бавария" ўз услубида ҳужум ташкил қилди. Нозик ҳаракатлар ва аниқ тўп узатма жуда чиройли чиқди. Гол ҳам чиройли чиқиши мумкин эди... агарда ён ҳакам байроқчасини ишга солмаганида.

17` Германияда фақат "Бавария" бор, қолган рақиблар "Бавария"дан қўрқади дейдиганлар қаттиқ адашишади. 2-Бундеслига жамоаси ҳам Мюнхен клубига етарлича ташвиш тўғдириб қўйишини Германия футболи ишқибозлари жуда яхши билишади. "Кайзерслаутерн" бугун майдонда тенг ҳуқуқлилигини ҳис этмоқда ва олдинга олға бормоқда.

14` Рибери ва Роббенни икки-уч футболчи қўриқламоқда. Уларга рақиб футболчилари бўш зона тақдим этмасликка ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳам тўғри. Робберини якка қўйиб бўлмайди. Буни оқибати уларга қимматга тушишини барча билади.

11` Томас Мюллер қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Марио Манжукичнинг зарбаси осмон-у фалакка кўтарилиб кетди. "Кайзерслаутерн" дарвозабони Шиппел ишсиз қолди.

9` "Бавария" "Бавария" эканлигини эслади ва ҳужумга ўтди. Роббен-Шванйштайгер-Мюллер учлигининг чиройли комбинацияси Томаснинг бош билан йўллаган зарбаси билан давом эттирилди. Лекин тўп дарвоза тусинига тегиб қайтди...

7` Бир гап айтсам ишонасизми, тўп меҳмонларда. Улар ҳозирча тўпни ўз назоратларига олишган.

5` Томас Мюллер дарвоза томон зарба берди. Лекин ноаниқ. "Бавария" олдинга ўтиб кетганича йўқ. Аксинча "Кайзерслаутерн" уларни ҳимояда ўйнашларига мажбур қилмоқда.

4` "Бавария"нинг собиқ президенти Ули Хёнесс яқиндагина қамалганидан хабарингиз бўлса керак. Лекин у бугун жамоасининг учрашувига келган. Ҳақиқий фидоий ва жонкуяр раҳбар. Хёнесс "Бавария"нинг уй учрашувлари куни стадионга келиш учун рухсат олган.

2` "Кайзерслаутерн" ҳужумда ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар ўйинни фаоллик билан бошлашди.

Учрашув бошланди! Кеттик...


"Альянц-Арена"да ўзгача муҳит. Ажойиб кўриниш! Пеп Гвардиола эса мухлисларга дасхат қўйиш билан банд.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Кайзерслаутерн" бугун Мюнхен жамоасига анчагина ташвиш тўғдириши мумкин. Бу футбол. Бу Германия! Бу ерда ҳар қандай натижалар қайд этилиши мумкин!

Бугун дунёнинг энг кучли посбони Мануэль Нойер ўрнида Рэдер дарвозани қўриқлайди


"Бавария" сўнгги ўйинларда ўзидан кутилган футболни намойиш этиб бера олмаяпти. Пеп Гвардиола ва унинг жамоаси сўнгги вақтларда кескин танқид остига олинди. Бугунги ўйин улар учун жуда муҳим ва "Бавария" жамоаси бу танқидларга майдонда жавоб беришга ҳаракат қилишлари аниқ.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Германия кубоги ярим финал баҳси "Бавария" - "Кайзерслаутерн" учрашувини сайтимиз орқали онлайн трансляция қиламиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади. Ажойиб тўқнашув Сиз ва бизни кутмоқда!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика