Latest news

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

"Бавария" футболчилари Нагельсман устидан шикоят қилишмоқда News

"Бавария" футболчилари Нагельсман устидан шикоят қилишмоқда

Уларни алмаштиришлар, импульсив хатти-ҳаракатлар ва ўйинлар боришини ўзгартира олмаслик қониқтирмаяпти.

"Бавария" футболчилари бош мураббий Юлиан Нагельсманндан норози.

Футболчиларнинг 35 ёшли мутахассис устидан учта асосий шикояти бор, деб хабар берди "Sport Bild".

Биринчидан, ўйин давомида муваффақиятли қарорларнинг йўқлиги. ўйинчиларнинг фикрича, Нагельсманн ўйин давомида вазиятни ўнглаш қобилиятига эга эмас. Бу футболчиларга "Бавария" якунда ғалабани бой берган "Боруссия" Дортмунд билан ўйиндан (2:2) сўнг аён бўлди.

Иккинчидан, ўйинчилар мураббий ўйин давомида қилаётган ўзгаришлардан ва таркиб нотўғри танлаётганидан чарчашган. Масалан, Нагельсманн Жамол Мусиала Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Интер"га қарши ўйин (2:0)ни асосий таркибда бошлашини ваъда қилганди, аммо ярим ҳимоячи ўйинни захира ўриндиғидан бошлади.

Учинчидан, футболчилар Нагельсманнинг хатти-ҳаракатларидан норози. Мураббийнинг ўйинлар вақтида ўзини импульсив тутиб, уларни "бир кишилик театр"га айлантириши ёқмаяпти.

Шу билан бирга, футболчилар Юлиан айрим жиҳатларда ривожланиб борётганини айтишмоқда. У ўйинчилар билан тез-тез индивидуал суҳбат қилмоқда ва уларни омма олдида ҳимоя қиляпти.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика