Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  15 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда News

"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда

Мюнхеннинг "Бавария" клуби жаҳон даражасидаги юқори савияли янги марказий ҳимоячи излаётгани маълум бўлди.

Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, дастлаб клуб ёзги трансфер ойнасида бу позицияни кучайтиришни режалаштирмаган эди. Бироқ, "Интер"га қарши Чемпионлар Лигаси чорак финалидан мағлуб бўлгач, "Бавария" раҳбарияти ўз режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. 

Шу билан бирга, Дайо Упамекано билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар футболчининг юқори молиявий талаблари туфайли тўхтаб қолди. Шунингдек, агар Ким Мин Чже бошқа клубдан манфаатлироқ таклиф олиб, жамоасини ўзгартириш истагини билдирса, унинг клубни тарк этиш эҳтимоли ошиб кетади. Шу вазиятдан келиб чиқиб, "Бавария" марказий ҳимоячи позициясига номзодлар қидирмоқда. Айни пайтда, "Бавария" Эрик Дайер билан ҳамкорликни давом эттириш мақсадида у билан музокаралар олиб бормоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика