Latest news

14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  8 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1

"Бавария" биринчи бор Европа Суперкубоги соҳиби! News

"Бавария" биринчи бор Европа Суперкубоги соҳиби!

Чехия пойтахти Прага шаҳридаги "Сионт-Тип Арена" стадионида Европа суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди.

Гвардиола яна Моуриньони мағлуб этди... Эндиликда бошқа клубларни бошқараётган бу мураббийлар тўқнашуви мухлисларга ёқиб тушгани шубҳасиз. 

Ўйинда тезкор гол урилди. Азар-Шюрлле-Торрес комбинациясини испаниялик ҳужумчи ажойиб тарзда якунлади - 0:1. Иккинчи бўлим бошида куни кеча ўтган мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси бўлган Франк Рибери ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Бу ҳисоб асосий вақтда сақланиб қолди. Қўшимча таймларнинг биринчисида яна "Челси" олдинга ўтиб олди. Бу сафар Азарнинг ўзи Нойерни ожиз қолдирди - 1:2. Аммо 120-дақиқада Хави Мартинеснинг урган голи "Бавария"ни мағлубиятдан қутқариб қолди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланишини таъминлади. Футбол лотореясида эса омад "Бавария"га кулиб боқди - 5:4. Биргина ноаниқ пенальтини лондонликлар ҳужумчиси Ромелу Лукау амалга оширди. Мюнхен клуби Европа Суперкубоги соҳиби! 

Бавария Германия – Челси Англия 2:2 (0:1, 1:0, 0:1, 1:0), пенальтилар серияси - 5:4 
30 август, 23.45, «Синот-Тип Арена» 
Голлар:
0:1 – 8 Торрес, 1:1 – 47 Рибери, 1:2 – 93 Э. Азар, 2:2 – 120 Хави Мартинес. 
Бавария – Нойер, Дж.Боатенг, Рафинья (Хави Мартинес, 56), Данте, Лам, Рибери, Мюллер (Гетце, 71), Кроос, Алаба, Роббен (Шачири, 95), Манджукич.
Челси – Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Э. Коул, Шюррле (Оби Микел, 87), Рамирес, Э. Азар (Терри, 113), Оскар, Лэмпард, Торрес (Лукаку, 98).
Огоҳлантиришлар: Рибери (23), Кэйхилл (41), Рамирес (64), Давид Луиз (66), Дж.Боатенг (84), Торрес (90), Лукаку (99), Э. Коул (118), Иванович (120).
Четлатиш:  Рамирес (85).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика