Latest news

17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  10 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  8 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  12 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2

"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган News

"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган

"Бавария" 2022 йилда Ламин Ямални ўз сафига жалб қилишга ҳаракат қилган.

Бу ҳақда Bild газетасининг футбол бўлими бошлиғи Кристиан Фалк ўзининг "Transfer-Insider" номли янги китобида маълум қилган.

2022 йил февраль ойида "Бавария" раҳбарлари - спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич ва техник директор Марко Неппе Ямалнинг ўша пайтдаги агенти Иван де ла Пеня билан учрашиш учун Мадридга ташриф буюришган. Томонлар де ла Пеня ваколатидаги Гавининг Мюнхен клубига ўтиши имкониятини муҳокама қилмоқчи бўлишган.

Кутилмаганда, суҳбат давомида "Бавария" вакиллари эътиборни "Барса"нинг асосий жамоаси билан машқ қилаётган 14 ёшли Ламин Ямалга қаратишган. Фалкнинг айтишича, мюнхенликлар Ламиннинг ўйин лавҳаларидан шунчалик таъсирланишибганки, клуб раҳбарияти футболчининг оиласи билан танишиш ва келажакдаги трансфер учун замин яратишни истаган.

Бир неча ойдан сўнг де ла Пеня Салиҳамиджичга Ямалнинг манфаатларини энди Жорже Мендеш ҳимоя қилишини маълум қилган. Португалиялик агент "Бавария" директорига футболчининг трансфери тахминан 5 миллион еврога амалга ошиши мумкинлигини айтган. "Бавария"да профессионал футболда ҳали бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчига бундай катта маблағ сарфлашни хавфли деб баҳолашган ва масалани 2023 йил ёзига қолдиришган.

Бироқ, 2023 йил апрель ойида Ямал 15 ёшида "Барса" сафида дебют қилди ва октябрь ойида "Барса" билан уч йиллик шартнома имзолади.

Rating: +3   

Comments

+2   
11 sep 07:32:56
Akramjon Xalilov
Бизда янги артистчаларни кашф қилишга бир нечта лойиҳалар мавжуд, шуни ўрнига маҳаллалар ичидан кўчаларда тупроқ кечиб футбол ўйнаб юрган болаларни топиб тарбияланса нечта Ямалга ўхшаган болалар чиқаркин.
+1   
11 sep 08:31:55
МУХТОРЖОН МУРОДОВ
Reply to comment by BXZ BXZ
Ямал топ футболчи . Бизда нега 15-16- ёшларга умуман карашмайди Супер лига мураббийлари . Таланти борларга каралмагандан кейин албатта шу оркали хам таланти бор футболистлар кам чикади чикса хам у́ртамиёна бу́либ чикади .
БИЗДА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР КАМ 20-25 ЁШДАГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ УМИДЛИ ЁШ ЎЙИНЧИ ДЕЙИЛАДИ ВАХОЛАНКИ ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА АСОСИЙ ТАРКИБДА 16 -17 ёшлик мактаб ўқувчилари асосий ТАРКИБДА майдонга тушмокда
+1   
11 sep 08:31:02
МУХТОРЖОН МУРОДОВ
Reply to comment by BXZ BXZ
Ямал топ футболчи . Бизда нега 15-16- ёшларга умуман карашмайди Супер лига мураббийлари . Таланти борларга каралмагандан кейин албатта шу оркали хам таланти бор футболистлар кам чикади чикса хам у́ртамиёна бу́либ чикади .
БИЗДА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР КАМ 20-25 ЁШДАГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ УМИДЛИ ЁШ ЎЙИНЧИ ДЕЙИЛАДИ ВАХОЛАНКИ ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА АСОСИЙ ТАРКИБДА 16 -17 ёшлик футболчилар асосий ТАРКИБДА майдонга тушмокда
+1   
11 sep 06:34:07
BXZ BXZ
Ямал топ футболчи . Бизда нега 15-16- ёшларга умуман карашмайди Супер лига мураббийлари . Таланти
борларга каралмагандан кейин албатта шу оркали хам таланти бор футболистлар кам чикади чикса хам у́ртамиёна бу́либ чикади .
+1   
11 sep 02:04:18
Goldberg
Зур уйинчи гап йук
+1   
11 sep 00:43:53
L. YaMaL
Endi esa sotilmaydi. Polopon Barsa kelajagi
   
11 sep 16:57:46
BXZ BXZ
Reply to comment by МУХТОРЖОН МУРОДОВ
БИЗДА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР КАМ 20-25 ЁШДАГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ УМИДЛИ ЁШ ЎЙИНЧИ ДЕЙИЛАДИ ВАХОЛАНКИ ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА АСОСИЙ ТАРКИБДА 16 -17 ёшлик мактаб ўқувчилари асосий ТАРКИБДА майдонга тушмокда
Фикримиз бир хил экан ёш футболчи бу 16-17 ёшли футболчилар лекин 23-25 ёшлилар ёш футболчи хисобланмайди .
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика