Latest news

13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  0 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  7 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  2 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  12 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  13 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  31 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1

"Барселона"нинг янги устози Херардо Мартинонинг услуби News

"Барселона"нинг янги устози Херардо Мартинонинг услуби

Mundodeportivo.com сайти “Барселона”нинг янги мураббийи Херардо Мартинонинг мураббийлик услубини таҳлил қилиб чиқди.
Рақиб майдонида прессинг ташкил этиш
Мартинонинг жамоаларини ўйинларидаги асосий сифатларидан бири  тўпни қайтариб олиш учун рақиб майдонида прессинг ташкил этишади. Мураббий тўпга эгалик қилиш ва янги ҳужумларни ташкил қилиш учун ўйинчилардан доимо рақиб майдонида тинмасдан ҳаракатланишни талаб қилади.

4-3-3, лекин ўзгартиришлар билан

Охирги иш жойи “Нюеллс” жамоасини 4-3-3 тактикаси туфайли Жанубий Америка “Барса”си деб аташарди, бунга тактиканинг кўриниши ҳам хақиқий исботдир. Лекин зарурат туғилса тажрибалар қилиб боришга қобилияти бор.

Руҳлантирувчи

Тата Мартино техника ва тактикаларидан ташқари ажойиб нотиқлик санатига ҳам эгадир. У  ўйинчиларга керакли хабарларни бериб боришга қодир мураббийдир ва доимо ўзаро ҳурматга интилади.

Деталларга қайғуриш

Мартинонинг ҳамма ёрдамчилари уни тартибли ва аниқликни яхши кўрадиган мураббий деб билишади. Иш пайтида ҳамкасблари деталларга риоя қилишини талаб қилади.

Белса шогирди

Мартино барча интервюларида фақатгина битта мураббийни ёқтиришини айтган, бу  Марсело Белса. У ҳаммадан энга зўри. У ҳар қандай вазиятларга йўл топа олади. Бундан ташқари у иродали эканлиги билан ҳам обрў топган. Бироқ унинг устози билан фарқи, Мартино қизиққон эмас ва вазиятларга ҳушёрлик билан баҳо беради.

Кийиниш услуби

Мартино доимо қулайликка интилади, шунинг учун ҳам жамоа фақат спорт либосларини кияди. Менга дабдабали юриш ёқмайди, худди тўйга бораётгандек бўламан.

Жамоавийлик

Мартино жамоавий ўйин тарафдори, якка маҳоратлиларга кўзини юмиб келган, бунақаси “Барса”да оз эмас. У жамоа муваффақиятларга эришиши учун бирлашиши керак деб ҳисоблайди.

Камтарлик ва соддалик

Мартино ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирмайди, у камтарлик ва соддаликни афзал билади. У оддийликни яхши кўрадиган ва бошқаларга ўрнак бўла оладиган инсондир.

Barsamania.com сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика