Latest news

10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  0 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  0 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  0 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  7 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  4 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  2 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  36 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  4 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  8 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   3

"Барселона"нинг янги футболчиси Ориоль Ромеу ҳақида News

"Барселона"нинг янги футболчиси Ориоль Ромеу ҳақида

"Барселона" ажойиб трансферга қўл урди.

Жуда бир ғалати эшитилар, аммо Ромеу бугунги "Барселона"га Серхио Бускетсдан кўра кўпроқ мос тушади. Жамоага майдон марказида рақиб режасию, ҳужумларини бузиб ташлайдиган футболчи етишмаётганди. Боғловчи вазифасини, ўша Бускетснинг энг зўр давридагидек, сифатли бажарадиган, ҳужумкор ярим ҳимоячиларнинг ортида, тўпни олиб қўйишда улар учур ҳам тер тўкадиган футболчи зарур эди.

Френки де Ёнгга Каталонияда айнан шундай шерик етишмаётганди. Френки ёнида таянч ярим ҳимоячи бўлганида фаолиятининг энг яхши даврларини бошидан ўтказган. Ёши анча ўтиб қолган Бускетс билан у мослашишга, ўзининг энг яхши ҳислатларини қурбон қилишига тўғри келарди. Ромеу билан унинг ўйини қайта очилиши мумкин бўлади.

Ўз навбатида Ромеудан талаб қилинадиган ягона нарса – тўпни олиб қўйиб, энг яқин шеригига узатиш. Қолган ишни қиладиганлар етарли: Френки де Ёнг, Педри, Гави, Гюндоган.

Ҳозирдан огоҳлантириб қўяйлик Ромеу мухлисларни ҳайратга солмайди ва майдонда яққол ажралиб турмайди. Ундан мўъжиза кутманг. У тинмай меҳнат қилади ва рақибнинг асабига тегади. Ромеу ўзи учун тўланган беш миллионнинг ҳар бир сентини оқлайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика