Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  432 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

"Барселона"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси News

"Барселона"нинг XXI асрдаги энг кучли 11 нафар футболчиси

2000 йилдан сўнг "Барселона" шарафини ҳимоя қилган энг кучли 11 нафар футболчи ҳақида эслаб ўтамиз.


Виктор Вальдес



Виктор Вальдес кутилмаганда "Барса" асосий таркибида пайдо бўлди. Аввалига у Рушту Режберга ўринбосар бўлиши кутилганди. Бироқ, Вальдес туркиялик посбондан асосий дарвозабон ролини тортиб олди. Ўтказилган ўйинларнинг кўплиги,  фантастик реакция, муҳим паллаларда жамоасини қутқариб қолиш орқали, Вальдес Канисарес, Касильяс каби дарвозабонларни ортда қолдирган ҳолда Испаниянинг энг яхши посбони деб ҳам топилган. Бироқ, терма жамоада унга биринчи рақамли бўлиш насиб этмаган. Аммо, шубҳасиз айтишимиз мумкинки, Виктор доимо Каталония клубининг энг кучли дарвозабонлари қаторида эътироф этилади.


Жованни ван Бронкхорст



Ҳақиқий жангчи. У ўзи тўп тепган вақтида "Барса"нинг ҳақиқий етакчисига айлана олганди. Доимо ҳотиржам, камтар юрадиган бу йигитча балки Абидаль каби ётган ҳолда тўпни боши билан уриб юбормаган, 94-дақиқада Альбадек бутун майдонни 7 секунд ичида югуриб ўтмаган бўлиши мумкин. Лекин, уни ушбу таркибимизга қўшишга қарор қилишга қарор қилдик.


Карлос Пуйоль



"Барселона"нинг ҳақиқий етакчиси, жангчи ва жамоа сардори Карлос Пуйолни нима учун ушбу рўйхатга қўшганимизга эса ортиқча изоҳ шарт бўлмаса керак :)


Жерар Пике



Пикени Каталонияда жуда севишади. Балки, унинг майдондан ташқаридаги ҳаракатлари кўпчиликнинг жиғига тегар... Аммо, у жамоасига жуда содиқ. Катта эҳтимол билан у келажакда "Барселона" президенти бўлади. Ўйини ҳақида гапирадиган бўлсак, у бугунги кунда дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.


Дани Алвес



"Барса"нинг ўнг қанот қироли деганда ҳалиям ушбу футболчи кўз олдимизга келади. Алвес ўзининг севимли нуқтасида ўзи истаган нарсасини қиларди. Месси билан комбинацияни гол билан якунлаш дейсизми, бурчак тўпи тепиш олдидан банан еб олиш дейсизми... 25 метрдан туриб рақиб дарбозасининг тўққизлигини пойлаш... Буларнинг барчаси Алвесга ҳос хусусиятлар. Барча Месси-Хави-Иньеста учлиги ҳақида гапирарди. Лекин, Месси-Алвес тандеми ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаганди. Маълумот учун, бразилиялик ҳимоячи Мессига керак бўлса Хави, Фабрегас ва Иньесталардан кўп голли узатмани ошира олган.



Серхио Бускетс



Каталон клубининг энг муҳим механизмларидан бири. Бошида унга ишонқирамай қарашганди. Аммо, асосийси Хосеп Гвардиола футболчига ишонч билдирган. Ўз ишини мукаммал тарзда бажара оладиган бу "қора ишчи" бугунги кунда ҳам жамоасининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.



Хави



"Барса"нинг асосий маэстроси. Жамоанинг кўплаб ғалаба тўплари муаллифи. У ўйиннинг боришини, тезлигини назорат қила оладиган футболчи бўлган. Испанияликлар шундай дейишарди: "Испания терма жамоаси ва "Барселона" Хавининг назорати остида".



Андреас Иньеста



Агар Андреас Хогвартсда ўқиганида, Гарри Поттер унинг соясида бўларди. Каталониялик сеҳргар. Югурмайди. Майдонда учиб юради. "Барселона" ва Испания терма жамоаси тарихидаги энг муҳим голлар муаллифи. Уни барча ҳурмат қилади. "Ёш авлодга доимо Иньестани мисол қилиб кўрсатаман. У қойилмақом футбол намойиш эта олади. Бунинг учун унга соч турмаги ва татуировкалар керак эмас", - деганди Хосеп Гвардиола Иньеста ҳақида.


Лионель Месси



Месси ҳақида қанча истасак, шунча ёзишимиз мумкин. У миллионлаб футбол мухлисларини ўзига ром эта олган. Леонинг ўйинларини кўргинг сари кўргинг келаверади. Яна нима десак бўлади? Ҳуллас, бугунги кундаги дунёнинг энг кучли икки футболчисидан бири айнан у бўлади. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ, назаримизда.


Роналдиньо



Яқинда Неймар киритилган голлар бўйича ўзининг афсонавий ватандошидан олдинга ўтиб олди. Аммо, ўйин услуби, футбол аҳлининг муҳаббати борасида Роналдиньони ортда қолдириш учун унга жуда-жуда узоқ вақт керак. Ҳақиқатдан ҳам, бразилиялик футбол афсунгари Рони майдонда ҳақиқий шоу уюштира оларди. У "Барса"да кўп ўйнагани йўқ. Аммо, у қисқа муддат ичида каталониялик футбол иҳлосмандлари қалбини забт эта олди.


Луис Суарес



Камерунлик футболчи Самуэль Это'О қанчалик истеъдодли футболчи бўлмасин, ушбу таркибга айнан Луис Суарес қўшдик. У ўз мақсадига эришиш учун ҳаттоки тишларини ҳам ишга солади :) Бугунги кунда дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири ҳисобланади.


sports.ru сайти асосида тайёрланди

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика