Latest news

03:08Илёс Зейтуллаев: "Йигитларнинг кўзида ишонч бор эди. Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман"  0 02:35Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" тартибли ўйин намойиш этди, биз эса гол ура олмадик"  0 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" чорак финалнинг илк баҳсида "Реал Мадрид"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  265 01:51ЕЧЛ. "Интер" "Бавария"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида ғалабани илиб кетди  26 00:50ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чипталари сотувини ошириш учун ўзгача йўл тутмоқчи  1 00:15"Манчестер Сити" Кевин Де Брюйненинг ўрнига икки номзодни кўриб чиқади  2 23:50Неймар ЕЧЛ ғолиблигини қайси жамоа қўлга киритишини айтди  10 23:30"Фиорентина" де Хеани сақлаб қолиш учун унинг маошини икки баробарга оширмоқчи  3 22:59Григорий Колосовский: "Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп"  0 22:45Муслимбек Саидбоев: "Менга натижа умуман муҳим эмас"  0 22:20Де Брюйне МЛСга ўтишга қарор қилса, "Интер Майами" футболчи учун асосий даъвогарга айланади  2 21:59Биринчи лиганинг илк турида фаолият олиб борадиган расмийлар номи маълум  1 21:35"Атлетико" мухлислари Альвареснинг пенальтиси бўйича УЕФА эълон қилган кадрлар ҳақиқийлигини шубҳа остига олишмоқда  17 21:11Ўзбекистон кубоги. “Бунёдкор” охирги дақиқадаги гол эвазига “Бухоро”ни мағлубиятга учратди  8 20:59Роналдиньо: "Ямал "Олтин тўп"ни ютиши мумкин. Винисиус эса..."  6

Ла лиганинг янги кубоги 28 октябрда Тошкентга олиб келинади News

Ла лиганинг янги кубоги 28 октябрда Тошкентга олиб келинади

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Испания Ла лигасининг Осиё миқиёсидаги энг яқин ҳамкор лигасига айланиб бормоқда.

Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандумга асосан ҳар икки томон кўплаб лойиҳа, тадбир ҳамда ўртоқлик учрашувлари, маҳорат дарслари ўтказишга келишиб олишган. Шу аснода 28 октябрь куни яқин ўтмишнинг машхур ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири, “Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликдаги Ла лига элчиси – Луис Гарсия Тошкентга ташриф буюриши ҳамда ўзбекистонлик ёш “чарм тўп” усталарига маҳорат дарслари ўтиб бериши ҳақида олдинроқ маълум қилган эдик.

Луис Гарсия 28 октябрь куни “Миллий” стадионда ташкил этиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида иштирок этади. Ла лига ҳамда ПФЛ томонидан илк бора юртимизда ўтказилаётган мазкур воқеликни юқори савияда ташкил қилишга катта тайёргарлик олиб борилмоқда.

Катта шоу-концерти, юлдузлар иштирокидаги совғалар улашиш маросими, улкан экранлардаги “Эл-Классико” томошаси билан бир қаторда шу куни “Миллий” стадионга ташриф буюрадиган мухлислар Испания Ла лигаси чемпионига топшириладиган махсус кубокни яқиндан кўриш ҳамда суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.




Испания Ла лигаси жорий мавсумдан бошлаб мамлакат чемпионига кўриниши ва дизайнини буткул ўзгарган янгича кубокни топширишни бошлайди ва қувонарли жиҳати шундаки, мавсум якунида Испания чемпионига тақдим этиладиган янги кубокни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари дунё бўйича биринчилардан бўлиб кўриш имконига эга бўлишади.

28 октябрь куни “Миллий” стадионда Ла лига элчиси –  Луис Гарсия ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси элчиси – мафтункор Шаҳзода иштирокида ўтказиладиган “Оммавий Эл-Классико” тадбирида мухлисларни яна бошқа кўплаб сюрпризлар кутади. Тадбирнинг энг муҳим қисмида барча биргаликда катта экранларда “Барселона” – “Реал” учрашувини томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Барча футбол ишқибозларини 28 октябрь куни “Миллий” стадионига чорлаймиз. Кириш чипталарини “Миллий” стадион кассаларидан ҳарид қилиш мумкин бўлади.

“Миллий” стадионга келинг ва ажойиб футбол атмосферасидан баҳраманд бўлинг!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика