Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  18 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  5 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

"Барселона"да ички можаро бошланди. Месси "Инстаграм"да Абидалнинг гапларига жавоб қайтарди News

"Барселона"да ички можаро бошланди. Месси "Инстаграм"да Абидалнинг гапларига жавоб қайтарди

Лионель Мессининг фикрича, ҳамма ўз қилмиши учун жавоб бериши лозим.

"Барселона" спорт директори Испаниянинг Diaro Sport нашрига берган интервьюси катта можарога сабаб бўлди. Ўша интервьюдаги асосий мавзу - Эрнесто Вальверденинг четлатилиши ва янги мураббий излаш.


Абидалнинг асосий гапларини тақдим этамиз:

- Вальверденинг ўрнига номзод излаш 2 йил аввал бошланган. Абидаль 2018 йилнинг ёзида "Барселона"га спорт директори сифатида қайтди - ўшандаёқ янги мураббий номзодлари кўриб чиқилган.

"Биз маълумот йиғишни бошладик, кутилмаганда президент Вальверде билан шартномани узайтирди (2019 йил февралида). Биз бу қарорни қабул қилдик, аммо гап натижада эмас, клуб ичида содир бўлаётган воқеаларда экан".


- "Барселона" 18 декабрдан истеъфога тайёрланди. Вальверде 13 январда ишсиз қолди, Абидальнинг сўзларига кўра, клуб мураббийнинг кетиши устида "Реал" билан баҳсдан (0:0) сўнг ишлай бошлаган.


- Асосий эътироз - ўйин сифати. "Биз тактика, футболчиларнинг ўйини, кўп майдонга тушмаётганларни кўриб чиқдик. Бор эътиборимни шу нарсага қаратдим. Аксарият футболчилар Вальверденинг ишидан норози ёки жуда кам ишлашаётган экан (гапнинг охирги қисмини эслаб қолинг). Жамоадагилар ўртасидаги алоқада муаммолар бўлган".


- Сетьен - идеал номзод. "Кикеда бизнинг ДНК бор, у ишлашни, кам майдонга тушаётган футболчиларга ўзини жамоанинг бир қисмидек ҳис қилишга ёрдам беради. Футболчилар ўртасида алоқа бўлиши керак, бу жамоани кучайтиради ва рақобат қўшади".


- Хави билан учрашувда иш аниқ таклифгача етиб бормаган. Январь ойида Испаниянинг барча нашрлари афсонавий ярим ҳимоячи Вальверде ўрнини эгаллаши ҳақида бонг уришди. Аммо Абидалнинг айтишича, расмий таклиф бўлмаган.


"Ҳеч қандай шартнома таклиф қилмаганмиз. Агар Хави шундай деган бўлса, марҳамат, кўрсатсин. Биз 2та учрашув ўтказдик: Биринчисида биз клуб ҳақидаги тасаввуримиз билан бўлишдик, иккинчисида эса у ўз режасини маълум қилди. Медиадаги барча маълумотлар - футболдан кўра сиёсатга ўхшаб қолди. Мен бу нарсалар билан шуғулланмайман, фақат футбол ҳақида гапираман".


Футболчилар норозилиги ҳақида айтилган гап Мессини ғазаблантирди


"Барселона" сардори Лионель Месси Абидалнинг гапларига жавоб қайтарди. Лео Diario Sport нашрида эълон қилинган интервьюнинг бир қисмини қизилда белгилаб, уни Инстаграмдаги сторисга жойлади.

Унинг остида Мессининг ғазабдаги матни:

"Менга спорт директорининг сўзларига Инстаграмда жавоб қайтариш ёқмайди, аммо фикримча, ўз иши учун ўзи жавоб бериши ва эркин қарор қабул қилиши керак.


Футболчилар майдонда содир бўлаётган ишларга жавобгар ва омадсизликка учрасак, биринчи бўлиб айбимизни тан оламиз. Спорт бўлими раҳбарлари ҳам қилган иши учун масъулиятни бўйнига олиши лозим.


Сўнггиси. Гап футболчилар ҳақида кетганда, аниқ исмларни айтиб ўтиш керак. Акс холда сиз барчани устига ахлат ағдарасиз, аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди".


Мессининг бундай реакциясини ҳар куни ҳам кўравермайсиз - одатда Лео бу услубда чиқишлар қилмайди. COPE радиоканалидаги El Partidazo лойиҳаси бошловчиси Хуанма Кастаньо Месси нега бу тарзда жавоб бергани ҳақида фикр билдирди.

- Месси "Барселона"даги барча омадсизликларни унга ағдаришларидан чарчади. Интервьюда "футболчилар", "кийиниш хонаси", "жамоа етакчилари" сўзлари айтилганда, ҳамма Леони тушунади. Аргентиналикнинг фикрича, Абидаль ҳам шундай йўл тутган: Вальверде истеъфоси бўйича айбни ўзидан соқит қилиб, Мессини айблагандек кўринган.


- Месси Вальверденинг истеъфосини хоҳламаганди. У ва Суарес худди жамоанинг катта қисми каби мураббийга охиригача ишонишди. Marca нашрининг тахминига кўра, фақат уч футболчи Эрнестонинг кетишидан қувонган: Ракитич, Бускетс ва Видаль.


- Леонинг яна бир эътирози - Гризманнинг хариди. Ёзда аргентиналикка Франция терма жамоаси ҳужумчиси харид қилинмаслиги, Неймар қайтарилиши ҳақида ваъда берилган. Бироқ Гризманн билан март ойидаёқ келишиб қўйилган эди.


Энди нима бўлади? Marca нашрининг ёзишича, клубдаги можаро энди авж палласига чиқмоқда. Бартомеу ҳам Абидалнинг ишидан норози: Спорт директори Хави билан келиша олмади ва Суарес ўрнига форвард харид қилмади.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика