“Барселона”, “Ювентус” ва ПСЖ Лалланага қизиқиш билдирмоқда
12 jan 2017 22:45
News
“Барселона”, “Ювентус” ва ПСЖ Лалланага қизиқиш билдирмоқда
“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Адам Лаллана бир қатор гранд клублар эътиборида.
У билан “Барселона”, “Ювентус” ва ПСЖ қизиқмоқда. Агар футболчи “Ливерпул” билан шартномасини узайтирмаса, ушбу клублар унинг трансфери борасида мерсисайдликларга мурожаат қилишмоқчи.
Ярим ҳимоячининг мерсисайдликлар билан тузадиган янги шартномаси 2019 йилнинг ёзигача амал қилади. Ушбу жараён билан боғлиқ музокаралар яқин ойларда бошланиши кутилмоқда.
Илгарироқ футболчининг ўзи “Ливерпул”да узоқ вақт қолиш ниятида эканлигини маълум қилганди. Лекин Лаллананнинг шартномасини узайтириши мерсисайдликларнинг Чемпионлар лигасига йўлланма олишига боғлиқ.
Link :
Source : The Times
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments