"Барселона" юқори нарх сабаб Гозенснинг трансферидан воз кечди News

"Барселона" юқори нарх сабаб Гозенснинг трансферидан воз кечди

"Аталанта" ҳимоячиси Робин Гозенс "Барселона" қизиқишлари доирасида эди.

Аммо, испан клуби футболчининг нархини юқори деб ҳисоблади. "Аталанта" 26 ёшли германияликнинг сотувидан камида 35 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Бир неча ҳафта олдин бергамоликлар Гозенс билан шартномани 2023 йилга қадар узайтириш бандини фаоллаштиришган эди. Битимда товон пули кўзда тутилмаган.

Гозенс ўтган мавсум А Серия доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика