“Барселона” ёзда Трентни арзонроқ нархда сотиб олмоқчи
19 apr 2023 09:54
News
“Барселона” ёзда Трентни арзонроқ нархда сотиб олмоқчи
“Барселона” яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида “Ливерпуль”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни сотиб олмоқчи.
Team Talk нашри хабар беришича, Каталония клуби бош мураббийи Хави аллақачон “Барселона” президенти Жоан Лапортга футболчини сотиб олишни сўраб мурожаат қилган. “Барселона” “Ливерпуль”нинг 2023/24 йилги Еврокубоклар мавсумини ўтказиб юборишига умид қилмоқда, бу эса каталонияликларга футболчини арзонлаштирилган нархда сотиб олишга ёрдам беради.
24 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт футболчининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : Team Talk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments