"Барселона" ярим ҳимоячиси туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди
10 oct 2018 22:57
News
"Барселона" ярим ҳимоячиси туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди
Трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли бўлган "Истанбул Башакшехир" ярим ҳимоячиси Арда Туран Истанбулдаги тунги клубларнинг бирида туркиялик қўшиқчи Беркай Шехинга ҳужум қилди.
Маълумотларга кўра, футболчи қўшиқчининг хотини Озлем Шахинга тегажоғлик қилган, натижада аёлнинг эрига ташланиб, унинг бурнини синдирган. Беркай Шахин касалхонага ётқизилди ва операция қилинди. Воқеадан сўнг Туран муштлашувда жабр кўрган қўшиқчидан кечирим сўради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида "Сивасспор"га қарши баҳсда (1:1) лайнсменни туртиб юборгани учун 16та ўйинга дисквалификация қилинган эди.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments